Республика штабдан 22-февралда коронавируснинг янги 44 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилишди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
- Бишкек шаҳри — 25;
- Чуй вилояти — 9;
- Иссиқкўл вилоятида — 2;
- Норин вилоятида — 1;
- Талас вилоятида — 2;
- Жалолобод вилояти — 2;
- Ўш шаҳри — 3.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 85 929га етди.
Бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 1 939.
Шунингдек, бир кеча-кундузда 47 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Соғайганларнинг кўпи Бишкек шаҳрида — 23, Чуй вилоятида — 16, Иссиқкўл вилоятида — 6, Норин вилоятида — 1, Баткен вилоятида — 1 бемор соғайди.
Бу билан республика бўйича 82 803 бемор касалликни енгди. Касалхоналарда 409 бемор даволанмоқда. Улардан 23 киши ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 322 киши даволанмоқда.
Бир суткада COVID-19 юқтириб вафот этган беморлар қайд этилмади. Қирғизистонда касалликдан 1 458 киши вафот этган.
Бундан ташқари, ўлка бўйича коронавирус юқтирган тиббиёт ходимлари аниқланмади. COVID-19га чалинган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 202га етди, улардан 4 154 ходим соғайди.