Гулнара-Клара Самат Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси бўлиб тайинланди

262
Гулнара-Клара Самат (Клара Кабилова)

Депутат Гулнара-Клара Самат Қирғизистоннинг Россиядаги махсус ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Тегишли фармонга президент Садир Жапаров 22-февралда қўл қўйди.

Аввалги элчи Аликбек Жекшенкулов 2020-йилнинг 14-октябрида бўшатилган. Собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг фармонида Жекшенкулов «ишончни йўқотгани» учун хизматдан четлатилди деб ёзилган. Жекшенкулов бўшатилганини ижтимоий тармоқлардан билганини маълум қилган.

Гулнара-Клара Саматнинг олдинги номи Клара Кабилова. У 2006-2007-йили Марказий сайлов комиссиясининг раиси бўлган. 2008-йили Кабилова қочқин президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевдан «босимга» учраб, Россияга чиқиб кетган. Бироқ бир бир йилдан кейин ўлкага қайтиб келган.

2015-йили Кабилова исмини ўзгартириб, «Ата Мекен» партияси билан парламент сайловига қатнашган. 2018-йили у мандатидан маҳрум қилинган Аида Салянованинг ўрнига келган.

Гулнара-Клара Самат 2020-йили ўтган парламент сайловига «Мекенчил» партиясининг рўйхатида 8чи бўлган.