Жалолобод: Депутатнинг укасини отган иккинчи гумондор қўлга олинди

269

Жалолобод шаҳар кенгашининг депутати Нурбек Акановнинг укаси Сапарали Акановга ўқ отган иккинчи гумондорни қўлга олди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилди.

Қўлга тушган 33 ёшли гумонланувчи Жалолобод вилоятининг турғуни. Бундан ташқари у «Фирибгарлик» моддаси билан очилган бошқа судгача бўлган текширувда гумондор қатори ўтаётгани маълум бўлди.

2020 йилнинг 26 майида Жалолобод шаҳар милициясига 43 ёшдаги яшовчи ўқ отувчи қуролдан яраланиб касалхонага тушгани маълум қилинган. Жабрланувчи Сапарали Акановга маркаси номаълум травматик қуролдан ёнбошига икки ва оёғига уч марта елим ўқ отилган.

Бир ҳафтадан кейин милиция биринчи гумондорни қўлга олган — у Ўш вилоятидаги Қорасув тумани 25 ёшдаги турғуни. Қўлга олиш вақтида гумондорнинг ёнидан жабрланувчини отган қурол топилган.

Сапарали Аканов

ОАВда ва криминал маълумотларда Сапарали Акановнинг номи 2005- ва 2011 йиллари тилга олинган.

2005 йили Аканов Ўш шаҳридаги «Алай» меҳмонхонаси олдидаги отувда қатнашган, бироқ уни милиция ушлай олмаган. Ўша вақтдаги бош прокурор Азимбек Бекназаровни ишдан кетишига ҳам шу воқеа сабаб бўлган.

2011 йили ИИВ вазирининг ўша вақтдаги ўринбосари Мелис Турганбаев Қорасувдаги «Туратали» бозорининг раҳбари Абдалим Жунусовни ва унинг ҳайдовчиси Санжарбек Жайлообаевни ўлдириш бўйича жиноий иш фош этилмаганини маълум қилган. Мазкур жиноятда гумонланувчи қатори Сапарали Аканов топилган.

2015 йили «Сиёсат» нашри ИИВнинг маълумотига таяниб, Аканов Жунусовни ўлдириш бўйича судланганини ва унга нисбатан мажбурий руҳий даволаниш тайинланганини ёзган.

Шундай бўлса ҳам Аканов озодликка чиқарилган, бироқ 2014 йили Каримов деган одамни калтаклаб, унинг қон чиққан ер улушидан олтин қазиб ола бошлаган. Ноқонуний олтин қазиш бўйича ҳам жиноий иш қўзғалган. 2015 йили милиция уни бебошлик учун қўлга олиб, бироқ суднинг қарори билан уй қамоғига чиқарилган.

Шунингдек, мазкур нашрда Акановни криминал Камчи Кўлбаевнинг ишончли одами деб таъкидланган.