Охирги суткада коронавируснинг янги 34 ҳолати қайд этилди, вафот этганлар йўқ

272

Республика штабдан 14-февралда коронавируснинг янги 34 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилишди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳри — 19;
  • Чуй вилояти — 2;
  • Иссиқкўл вилояти — 5;
  • Норин вилояти — 6;
  • Ўш вилояти — 2.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 85 475га етди.

Бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 2 905.

Бир кеча-кундузда 69 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Соғайганларнинг кўпи Бишкек шаҳрида — 21, Чуй вилояти — 19, Жалолобод вилоятида — 2, Ўш вилоятида — 6, Ўш шаҳрида — 3, Иссиқкўл вилоятида — 10, Талас вилоятида — 3, Норин вилоятида — 5 бемор соғайди.

Бу билан ўлка бўйича 82 098 бемор касалликни енгди. Касалхоналарда 424 бемор даволанмоқда. Улардан 27 киши ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 421 киши даволанмоқда.

Бундан ташқари, ўлка бўйича Иссиқкўл вилоятида ишлаган бир тиббиёт ходими коронавирус юқтириб олгани аниқланди.

Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 196га етди, улардан 4 118 ходим соғайган.