Янги вазирликлар ва қўшма идоралар. Ҳукуматнинг тузимидаги ўзгаришлар

Премьер-министр Улукбек Марипов 12 февралда ҳукуматнинг «Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг янги тизими қабул қилингани ва Қирғизистон Республикасининг ижройи ҳукматининг органларини ислоҳ қилишга боғлиқ ташкилий чоралари ҳақидаги» қарорни имзолади. Катта ўзгаришлар Иқтисод ва молия вазирлигида ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлди.

Иқтисод вазирлигида нима ўзгарди?

Аввал маълум бўлишича, Иқтисод вазирлиги билан Молия вазирлиги муассасага бириктирилди. Шу билан тузилган янги Иқтисод ва молия вазирлигига бир қанча бошқа муассасалар қўшилди: Монополияни изга солиш давлат агентлиги, солиқ ва божхона хизматлари, шунингдек Молия бозорини изга солиш ва назорат давлат хизмати.

Шунингдек, интеллектуал мулк ва инновациялар давлат хизмати, молиявий разведка давлат хизмати, инвестицияларни ривожлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича агентлиги, давлат мулкни бошқариш бўйича фонд ва финпол Иқтисод ва молия вазирлигининг тасарруфига ўтган. Бу вақтгача Kaktus.Media нашри финпол ИИВнинг таркибига қўшилганини ёзган эди.

Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигига ўзгартирилди. Туризм тармоғидаги функциялар Иқтисод вазирлигига ўтказиб берилди. Шунингдек, штатдаги ходимлар ва туризмнинг маблағлари ҳам вазирликка ўтказилади.

Ёшлар ишлари, жисмоний тарбия ва спорт бўйича давлат агентлиги Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги қарамоғига ўтказилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида нима ўзгарди?

Катта ўзгаришлар Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазирлигида бўлган — у Қишлоқ, сув хўжалиги ва ҳудудларни ривожлантириш вазирлиги деб ўзгарган. Унинг ичида Иқтисод вазирлиги ҳудудларни ривожлантириш бўйича функцияларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказиб берган.

Сув ресурслари давлат агентлиги энди Қишлоқ хўжалиги вазирлигига киради, бироқ ичимлик суви билан таъминлашни ва сирқинди сувларни чиқаришни ривожлантириш департаменти Транспорт вазирлиги тасарруфига ўтади.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги давлат агентлиги Ўрмон хўжалиги давлат агентлиги қатори қайта тузилиб, Қишлоқ, сув хўжалиги ва ҳудудларни ривожлантириш вазирлиги таркибига киритилган. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича функциялари Фавқулодда ҳолатлар вазирлигига берилган.

Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ишлари ва этнослар аро муносабатлар бўйича давлат агентлик ҳам иккига бўлинди. Этнослар аро муносабатлар Маданият вазирлигига ўтказилади, Ҳудудларни ривожлантириш давлат агентлигига ўзгарган агентликнинг ўзи энди Қишлоқ хўжалиги вазирлигига киради.

Бундан ташқари, Ветеринар ва фитосанитар хавфсизлик бўйича давлат инспекция ҳам Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қарамоғига ўтказилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибига Ер ресурслари бўйича давлат агентлиги ҳам киради.

Янги вазирликлар

Ҳукумат қарорига мувофиқ, тўрт янги вазирлик тузилди. Уларнинг бири Молия вазирлиги билан бирлаштирилган Иқтисод вазирлиги, иккинчиси — Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги.

Шунингдек, Мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитасининг ва Қуролли кучларнинг бош штабининг базасида Мудофаа вазирлиги тузилди. Транспорт ва йўллар вазирлиги билан Архитектура, қурилиш ва турар-жой коммунал хўжалиги давлат агентлиги бир муассасага бирлаштирилди — Транспорт, архитектура, қурилиш ва коммуникациялар вазирлиги.

Ҳукуматда яна қандай ўзгаришлар бўлди?

Жазони ижро этиш давлат хизмати ва давлат суд-эксперт хизмати энди адлия вазирлигининг тасарруфига киради. Юқори аттестация комиссияси — Таълим вазирлигига қаради. Олдин бу хизматлар ИИВнинг таркибига киради деб тахмин қилинаётган эди.

Бундан ташқари, Мажбурий тиббий суғурта фонди билан Ижтимоий фонд ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тасарруфига ўтди.

«Кыргызпочтасы» давлат ишхонаси ҳам ўзгарди. Энди уни Давлат рўйхатга олиш хизмати эмас, Рақамли ривожлантириш давлат хизмати бошқаради.

Премьер-министр Улукбек Марипов бу хизматга номзод бўлган вақтда ҳукумат тизимига жиддий ўзгартиришлар киритиш таклифини айтган эди.

Қирғизистон мустақил бўлгандан бери 10 мартадан ортиқ ўзгартирилган. Адлия вазирлигининг маълумоти бўйича, ҳукумат таркибида бундай ўзгаришлар 2005 йили Курманбек Бакиев президент бўлган вақтда бўлганди.