Коронавирусдан бир киши вафот этиб, 41 янги ҳолат рўйхатга олинди

275

Республика штаб 15 февралда Қирғизистонда коронавируснинг 41 янги ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди.

COVID-19нинг энг кўп ҳолати Чуй вилоятида қайд этилди — 18. Бишкек шаҳрида — 15, Норин вилоятида беш ва Ўш шаҳрида уч кишида коронавирус аниқланди.

Шунингдек сўнгги бир суткада коронавирусдан 53 бемор соғайди — уларнинг орасида икки тиббиёт ходими бор.

Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 23, Чуй вилоятида — 16, Иссиқкўл ва Ўш вилоятларида бештадан, Ўш шаҳрида ва Жалолобод вилоятида икки нафардан бемор коронавирус инфекциясидан соғайди.

Бундан ташқари, касалликдан Чуй вилоятида бир киши вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 85 516га етди. Уларнинг орасидан 82 306 бемор соғайиб, 1 442 киши вафот этган.

Бугунги кунда касалликдан 444 бемор касалхонада даволанмоқда — улардан 26сининг аҳволи ўта оғир. Шунингдек 387 киши уй шароитида даволаняпти.