«Президентнинг сиёсатини қўллайлик». Собиқ муфтий мурожаат эълон қилди

327

Собиқ муфтий Максат Токтомушев 14 февралда жамоатчиликка видео мурожаат билан чиқди. У «ҳозирда Бишкекда эканини айтиб, уни чет ўлкага қочиб кетди» деган маълумотларни тарқатмасликка чақирди.

«Мени «Туркияга қочиб кетибди, молиявий муаммоси ундан бўлибди, бундай бўлибди» деган сўзлар бўлмоқда [...] Албатта энди телефонни олмайман. Бугунги кунда қандай замон бўлмоқда, барча қўнғироқларга жавоб берадиган бўлсанг... Телефонни олмаганини маъноси у осмонга учиб кетибди дегани эмасда», — деди у.

Бундан ташқари Токтомушев «бирдамликда президентнинг сиёсатини қўллаш» кераклигини айтди. Шунингдек «унга туҳмат қилинганини» таъкидлаб, текширув бўлишини қўшимча қилди.

«Яқинда инаугурация бўлиб подшоҳлик бўлдик. Энди бутун дунё қараб турибди «қандай бошқарар экан» деб. Ҳар биримиз давлатни ҳар томонга тортадиган бўлсак, мустақилликдан маҳрум бўлиб қолмайлик. Ҳаммаси яхши бўлади, текширув бўлади», — деди собиқ муфтий.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Максатбек ажы Токтомушев (@maksatbek_ajy)

Муфтиятдаги молиявий қонунбузарликлар бўйича иш

10 февралда Максат Токтомушев муфтийликдан кетиш бўйича ариза ёзган — шу куни муфтиятнинг бош ҳисобчиси қўлга олингани маълум қилинган.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, «дин бошқармасида ноқонуний ишлар аниқлангандан кейин раҳбарият ҳисобчи орқали МХДҚ вакилларига 100 минг доллар миқдорида пора таклиф қилган».

Шу куни кечда МХДҚ Токтомушевни «муфтиятдаги молиявий қонунбузарликка иштироки бор» деб ушлаб, вақтинча сақлаш жойига киритилгани маълум бўлган.

«Олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида муфтий М.А.Т. ҳаж сафарига борувчилар томонидан берилган маблағлардан фойдаланишга боғлиқ қонунбузарликлар бўлганини ва бу жиноятга алоқаси бор ҳақида далиллар олинди», — деб билдиришди МХДҚдан.

Бу жамоатчиликда қизғин муҳокама қилиниб, Токтомушевнинг тарафдорлари ижтимоий тармоқларда норозилик билдиришган. 11 февралда собиқ муфтийнинг тарафдорлари МХДҚ биносининг олдига митингга чиқиб, Токтомушевни уй қамоғига чиқаришни талаб қилишган.

Икки кундан кейин Биринчи май туман суди собиқ муфтийни яшаган жойидан бошқа жойга чиқмаслик тилхати асосида уй қамоғига чиқарган.

Давлат раҳбари Садир Жапаров муфтийнинг ҳибсга олиниши бўйича фикр билдириб, текширувларнинг натижасида муфтиятда «ҳақиқатдан ҳам моддий етишмовчилик бўлгани» аниқланганини айтган.

Унинг айтишича, «муфтиятда ҳаж сафарига борувчиларнинг 16 млн доллар пулини 7,7 млн долларини сомга конвертация қилиб, даромад топиш учун бошқа банкларга фоизга беришган. Бироқ долларнинг курси 15 сомга кўтарилиб кетиб, фойданинг ўрнига 700 минг доллар атрофида зарар бўлган.

Шунингдек у «бу пулларнинг ичидан 155 млн сом 2020 йилнинг август ойида фирма орқали сайловга қатнашган сиёсий партиянинг харажатларига ишлаб кетганини» билдириб, пуллар зиёратчиларга қисман қайтарилганини қўшимча қилган.

Токтомушев қўлга олингунга қадар АКИpress нашрига интервью бери, уни «айрим «манфаатдор одамлар президентнинг номи билан» ишдан ноқонуний бўшатишга ҳаракат қилаётганини» айтиб берган.

У Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасини 2014 йилдан бери бошқариб келган.