Матраимовнинг ишини кўрган прокурор божхона ва «Мекеним Қирғизистон» билан алоқада — Factcheck.kg

276

Материалнинг асл нусҳаси Factcheck.kg сайтида берилган.

Журналистлардан қочиб қутилган прокурор Жанубий-ғарб божхонасининг собиқ ходимининг укаси эканини Factcheck.kg текширди.

11-февралда Биринчи май туман суди Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг ишини кўриб чиқиб, 20 дақиқа ичида ҳукм чиқарди.

Эслатиб ўтсак, «Азаттык» нашрининг Kloop ва OCCRP билан бирга олиб борган текширувида Матраимов давлатга 700 миллион доллар зарар келтирилгани ҳақида айтилади.

Йиғин вақтида прокурор Матраимов бунга қадар давлатга 2 миллиард доллар қайтариб берганини таъкидлаб, энди 260 минг сом жарима тўлаши етарли эканини айтган. Суд бу талабни қаноатлантириб, натижада айбланувчи эркин фуқаро қатори озод қилинди. У ўзининг айбини тан олиб, тергов билан ҳамкорлик қилишга розилик берган эди.

Cуд қарори томнларнинг ўртасида тузилган шартномага хос бўлиши керак.

Терговнинг номидан шартномани Ороз Бердибаев исмли прокурор тузган экан. Унинг ким эканини ва Матраимов билан алоқасини Factcheck.kg текшириб чиқди. Ороз Бердибаевнинг акаси Жанубий-ғарб божхонасида олдин ишлаганини шахсий манбааларимиз айтиб берди.

Таъкидлаб ўтсак, Матраимов бу божхоначининг амалдаги етакчисига қарши кўрсатма берган.

Прокурорнинг акасини номи Алмаз Бердибаев. 2021-йилги маълумотга кўра, ҳозирда у «Бишкек» божхонанинг рўйхатга олиш марказининг ходими. У олдин Жанубий-ғарб божхонасида ишлаган.

Қариндошлик алоқаси

Орозбек Бердибаевнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига кириб, унинг туғилган куни билан Нургүл Бердибаева исмли аёл табриклаганини кўрамиз. У Бердибаевга «акам» деб мурожаат қилган.

Нургул Бердибаеванинг саҳифасидан Мээрим Бердибаева исмли аёлни топдик.

Ўз вақтида Алмазбек Бердибаев унга «синглим» деб мурожаат қилганини кўриш мумкин.

«Тизме» порталининг ёрдами билан Мээрим Бердибаева, прокурор Ороз Бердибаев ва божхоначи Алмаз Бердибаев бир туғишганлар эканини аниқлаймиз. Уларнинг отаси бир — Кулмурза исмли фуқаро.