Президент Садир Жапаров масофадан ишлашга ўтди

309

Президент Садир Жапаров 15 февралдан бошла масофадан ишлай бошлаганини президентнинг матбуот хизмати маълум қилди.

«Давлат раҳбари ҳозир режалаштираётган олий даражадаги халқаро тадбирлар олдидан, коронавирус инфекцияси пандемияси давом этаётганини ҳисоб олиб санитар-эпидемиологик талабларни сақлаш зарурлиги учун масофадан ишлаш режимига ўтди», — деб ёзилади маълумотда.

Президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек Sputnik нашрига давлат раҳбарининг изоляцияда бўлиши Россияга бўладиган иш сафари билан боғлиқ эканини айтган. Шунингдек, бу сафар жуда муҳим эканини айтган.

«Аввалги давлат раҳбарининг воқеаси такрорланмасин деб, барча тегишли чоралар кўрилмоқда», — деди Байтерек.

Бироқ Жапаровнинг Россияга сафари қачон бўлиши аниқ айтилмаган. Бироқ Россиянинг «РИА Новости» ахборот агентлиги ташриф 24-25 февралга белгиланганини маълум қилди.

Собиқ президент Сооронбай Жээнбеков ўтган йилнинг 23 июнида Россиянинг Москва шаҳрига иш сафари билан бориб, Улуғ ватан урушининг 75 йиллигини нишонлаш тадбирига қатнашолмай келган. Бунга собиқ президент билан бирга борган икки одамга Covid-19 аниқлангани сабаб бўлган.

Жээнбеков Москвадан Бишкекка шу куни 24 июнда қайтиб келган. Унинг коронавирусга топширган таҳлили тоза чиққани билан келиши билан уч кунлик изоляцияда бўлган.