Қирғизистоннинг собиқ президентларини мақомидан ажратишга кимлар учун фойдали? — Deutsche Welle

Deutsche Welle нашри Қирғизистоннинг собиқ президентлари Сооронбай Жээнбеков билан Роза Отунбаевани собиқ мақомидан маҳрум қилишни хоҳлаганлар бор деган мақола чиқарди. «Клооп» бу материални қирғиз тилига ўгириб, ўқувчиларга ҳавола қилади.

«Уларни дахлсизлигидан маҳрум қилишдан ким ва нима учун манфаатдор?» — нашр шу саволга жавоб излаб, бу амалдаги президент Садир Жапаровга фойдали бўлиши мумкин деган хулосага келган.

«Қирғизистонда Роза Отунбаева билан Сооронбай Жээнбековни собиқ президент мақомидан маҳрум қилиш учун имзо йиғилмоқда. Иккиси ҳам қирғиз нашрлари ёзишича, улар бошқариб турган вақтда республика «йўл қўйиб бўлмайдиган чиқимларга дуч келган» деб айтилмоқда. Бу ташаббусни маҳаллий блогер кўтарган. Бироқ бу ҳақиқатдан ҳам шахсий сифатга эгами ёки бунинг ортида ўлканинг янги раҳбарларини манфаати борми?» — деб ўйлайди Deutsche Welle нашридагилар

Ўлканинг аввалги беш раҳбаридан фақат иккисининг собиқ президент мақоми бор. Мақом уларга бир қанча имтиёзларни беради ва жиноий жавобгарликдан ҳимоя қилади. Мустақилликка эга бўлгандан кейинги республиканинг биринчи лидери Аскар Акаев, уни тахтдан қулатган Курманбек Бакиев ва Алмазбек Атамбаев — Бакиев режими парчаланишига олиб келган 2010 йилдаги инқилоб лидерларидан бири — ўзларидан кейин келган давлат раҳбарлари томонидан собиқ мақомларидан маҳрум қилинган.

Шарқий европалик ва халқаро тадқиқотчилар марказининг эксперти (ZOiS) Беате Эшментнинг айтишича, дунёнинг барча давлатларида президентларнинг иммунитети бор, бироқ улар бундан маҳрум бўлиб қолиши мумкин.

«Қирғизистоннинг ўзгачалиги бу ерда собиқ президентларни мақомидан, унинг ичида иммунитетидан маҳрум қилиш — бу оддий кўриниш бўлганида», — деб ҳисоблайди у.

Шунингдек, Deutsche Welle Сооронбай Жээнбековга собиқ президент мақоми янги сайланган президент Садир Жапаровнинг буйруғи билан берилганини таъкидлаган.

«Халқ президент кетсин деб, унга собиқ президент мақомини беришга ҳам қарши бўлишди. Бироқ мен ҳаммасини ўз зиммамга олиб, собиқ президент мақомини бердим. Иккисини қувиб юбордик, бирини турмага тиқдик. Бунисини ҳам қувиб юборсак ёки турмага тиқсак бундан кейин ҳам шундай кўриниш давом этмасин деб, атайлаб ирим қилдик», — деган у 2020 йилнинг ноябрида.

Жээнбековга берилган белги

Баете Эшмент аслида Садир Жапаров Жээнбековни жиноий жавобгарликдан озод қилмайди деб ҳисоблайди.

«Жээнбеков ҳам ўзидан олдинги президент Атамбаевни таъқиб қилмайман деб билдирган, бироқ бу бўладиган нарса экани тушунарли эди. Жээнбеков ҳам сўнгги ҳафталарда Жапаровнинг аччиғига тегадиган ҳеч нарса қилмаган. Мени кўпроқ Жээнбеков шунча кўп вақт ўлкада қолгани ҳайрон қолдирмоқда», — дейди немис эксперти.

*Сооронбай Жээнбеков 2 февралда Маккага кетган. Расмий сабаби — умра сафари. ZOiS эксперти яна бир ҳолатга эътибор қаратган — Жээнбеков муҳим мақомидан маҳрум қилиниши мумкинлиги умрага кетганида айтила бошлаган.

Унинг фикрича, бу Жээнбековга бу ўлкага «қайтиб келма» деган огоҳлантириш бўлиши мумкин.

Кризис ҳолатларини ўрганиш марказининг (CSRC) сиёсатшуноси Наталя Харитонова бу версия йўқ деганда эътибор беришга арзийди деб ҳисоблайди.

«Қирғизистон ҳукумати аввалги президентларнинг бирортаси ҳам (Отунбаева — бу рўйхатга кирмайди, унинг ортида кучли, оилавий ёки ҳудудий гуруҳлар турмаган) собиқ президент мақомини сақлаб қолмаган. Уларнинг ҳар бирига нисбатан жиноий иш қўзғалган», — дейди эксперт.

Харитонова Жээнбековга «Атамбаевнинг тақдирини такрорлагандан» кўра Маккада ёки бошқа яхши жойда қолганингиз яхши эди деган белгини берилишини логик томондан тўғри деб ҳисоблайди.

Эксперт янги ҳукумат республиканинг сиёсий ландшафтини умуман қайта тузишга қарор қилган деб тахмин қилади: парламентли республикани президентликка алмаштириб, унинг орасида Садир Жапаровнинг ваколатларини имкони борича кенгайтириб, «кадрларни тозалаб», ҳукуматнинг турли тармоғида бўшаган ўринларга МХДҚ раҳбари Камчибек Ташиевнинг одамларини тайинлашмоқда.

Шунингдек, сиёсатшунос республиканинг бошқарувчилари коррупция билан курашиш баҳонасида жисмоний шахслар билан айрим амалдорларнигина эмас «таъсирли институтларнинг қўл-оёғини боғлаган» жиноий ишларини қўзғаши мумкин деган фикрини билдирган.

«Жээнбековнинг ўзига қўшиб унинг одамларини ҳам «тозалаш» — очиқ тактика», — дейди Харитонова.

Собиқ президент Роза Отунбаева кимга нимаси билан хавфли?

Собиқ президент Роза Отунбаевани собиқ мақомидан маҳрум қилишга келадиган бўлсак, бу ғоянинг ортида узун ташланган стратегия ётади деб ҳисоблайди Харитонова.

«Янги президентнинг жамоаси ўлкани узоқ вақт бошқаришни режалаштирмоқда. Бироқ шу Ташиевга қараганда Садир Жапаровнинг халқ орасида қадри ёки маънавий мақоми ҳам йўқ. Унинг чет ўлкада, асосан ғарбда сиёсий ҳиссаси йўқ. Қолаверса, ташқи алоқага йўналтирилган Қирғизистоннинг сиёсий ва бизнес-элитасининг вакиллари орасида ҳам таъсири йўқ», — дейди сиёсатшунос.

Унинг айтишича, ҳеч нарсага қарамай, бундай обрўга Роза Отунбаева эга. Отунбаевани собиқ президент мақомидан маҳрум қилиш сўзларининг ортида Жапаровни оддий халқ билан қирғиз элитасидаги «Отунбаева муҳитини» ўртага солиб, ўзининг «халқ ҳукумати» вакилларини уларга қарши қўйиб, балки келажакда Отунбаевани ўлкадан суриб чиқариб ёки суд жавобгарлигига тортиб мақсади бўлиши мумкин.

Ўлкада катта обрўга эга сиёсатчи Садир Жапаровга жиддий хавф келтириши мумкин эканини ZOiS марказининг эксперти Беате Эшмент ҳам тасдиқлайди. Бироқ у Отунбаева юқоридаги талабларга тўғри келган сиёсий фигура эканидан гумонда.

«Уни доим Қирғизистонга қараганда Ғарбда кўпроқ қадрлашади. У бу вақтгача сиёсий можароларга кўп аралашмай, ўзини «таъсирли хоним ролида» кўриб келди. Балки, унинг янглиш жойи шудир», — деб билдирган Эшмент.

Тожикистон ва Туркманистон президентларининг мисолида

Эшментнинг айтишича, Садир Жапаровнинг жамоаси халқ умид қилаётган ўзгаришларни амалга ошириб, бу билан ўзининг обрўсини кўтара олмайди.

У яқин орада фаровон ҳаётга, инфраструктурани яхшилашга ва таълим тармоғида катта имкониятлар йўқ деб ҳисоблайди, сабаби ўлкада бунинг ҳаммасига пул йўқ.

«Демак, ҳукуматда кўпроқ қолиш учун Жапаров Эмомали Рахмон ёки Гурбангули Бердимухамедовнинг мисолида, бир гуруҳ мухолифатни йўқ қилиши мумкин. Янгиликларга қараганда, у олдинги президентларга нисбатан уларни кўпроқ қисаётгандай», — деб қўшимча қилган ZOiS.

Шу ўринда, Беате Эшментнинг фикрича, ҳукумат ўлкани жарга олиб келган «халққа қарши сиёсатнинг айбдорини» топиш муҳим — бу ерда фақатгина Роза Отунбаева ҳақида сўз бўлмади.

«2020 йилнинг октябрь ойнинг бошида ўлкада ҳукумат алмашгандан кейин элитанинг барча вакилларини кетишини талаб қилганлар кўп бўлган. Садир Жапаров ҳозир ҳукуматда турганларга қарши бўлганларнинг популистик кайфиятидан жуда яхши фойдаланди. У ўзини турмадан чиққан халқнинг вакили қатори уларнинг талабларини амалга оширишини айтди», — деб тушунтирди сиёсатшунос.