Иссиқкўл вилоят ИИБнинг етакчиси ишдан олинди

347

Улан Асанбаев Иссиқкўл ВИИБининг раҳбари хизматидан бўшатилди. Бу ички ишлар органларининг фаолиятини 2020 йилдаги натижаси бўйича ИИВнинг йиғинида маълум бўлди.

Асанбаев ишда йўл қўйилган камчиликлари учун ишдан бўшатилгани таъкидланган.

«Жамоат тартибини сақлашда ва жиноятчиликка қарши курашишдаги асосий йўналишларда камчиликларга йўл қўйгани учун коллегиянинг қарори билан Иссиқкўл ВИИБининг раҳбари Улан Асанбаев эгаллаган хизматидан бўшатилди», — деб билдирди ИИВнинг матбуот хизмати.

Бундан ташқари, коллегия хулосаси билан ўн бешдан ортиқ етакчиларга огоҳлантириш ва тартиб жазолари берилди.

«Бугунги коллегиянинг қарори билан ИИВ томонидан назоратга олиниб, уни бажарилишига алоҳида эътибор қаратилади. Коллегиянинг барча қабул қилинган қарорини ва таклифларини ҳам ҳаётга татбиқ этамиз. Йўл қўйилган камчиликларни тез орада тўғрилаш бўйича тегишли ишлар олиб борилсин», — деб таъкидлади муассасанинг маълумотида.

Асанбаев Иссиқкўл ВИИБининг раҳбари этиб 2019 йилнинг февраль ойида тайинланган. Бу вақтгача ОАВларида Асанбаевнинг шоҳона уйи муҳокама бўлган — у мазкур хизматга тайинлангандан кейин уй қисқа вақт ичида қурилган. Шунда Иссиқкўл вилоят ИИБининг матбуот хизмати бу маълумотни инкор қилиб, Асановга уй қуришга фермер отаси ёрдам берганини билдирган.