Собиқ муфтий Максатбек Токтомушев уй қамоғига чиқарилди

298
Макстабек Токтомушев

Қирғизистоннинг собиқ муфтийи Максатбек Токтомушев уй қамоғига чиқарилди. Унинг эҳтиёт чорасини 12-февралга ўтар кечаси Биринчи май туман суди қараб, яшаган жойидан бошқа жойга чиқмаслик талхати билан бўшатди.

«Азаттык» нашри суд собиқ муфтийни қамоққа олииши ёки олмаслиги бўйича ишни уч соатга яқин кўриб чиққанини маълум қилди. Токтомушевнинг адвокати Нурбек Сидиковни айтишича, собиқ муфтий ўзига қўйилган айбларни инкор қилиб, уни «провокация» деб атади.

Токтомушев бундан икки кун олдин Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан қўлга олинган. Маҳсус хизмат Токтомушевни муфтиятдаги қонунбузарликларда иштироки борлигига далиллар борлигини билдирган. Токтомушев қўлга олингунга қадар муфтийликдан кетиш аризасини ёзган эди.

10-февралда Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг бош ҳисобчиси МХДҚ ходимига «пора бераётганда» ушлангани хабар қилинган.

Маълумотга кўра, дин бошқармасида ноқонуний ишлар аниқлангандан кейин раҳбарият ҳисобчи орқали маҳсус хизматнинг вакилларига 100 минг АҚШ доллари миқдорида «пора» таклиф қилган. Муфтият эса бош ҳисобчи бўйича суднинг қароридан кейин маълумот беришга ваъда берган.

Мазкур факт «Йирик миқдорда пора бериш» моддаси билан рўйхатга оилни, гумондор МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган.