Ўшда пичоқланган ўқувчига операция қилинди, аҳволи барқарор

309

Ўш шаҳрида «Ареопаг» дўкони яқинида 11 февралда пичоқланган коллежнинг ўқувчиси операция қилиниб, аҳволи қониқарли. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш вилоятлар аро бирлашган клиник касалхонасидан билдиришди.

«Аҳволи яхши, қониқарли. Жарроҳлик амалиётидан кейин ҳушига келди, гапиряпти [...] Кеча операция бўлиб, ўпкаси тикилиб, ҳозир аҳволи яхши», — деб билдиришди касалхонадан.

Шифокорнинг айтишича, жабрланувчи икки марта пичоқланган.

Бироз аввал Нариман номидаги мактабнинг 10-синфини ва маҳаллий коллежнинг ўқувчилари пичоқланиб, уларнинг бири шифохонада вафот этиб, иккинчисининг аҳволи оғир экани маълум қилинган.

Мазкур воқеа мактабнинг яқинидаги «Ареопаг» дўконининг ортида бўлган. Жиноятга гувоҳ бўлган жабрланувчиларнинг синфдошлари воқеани айтиб беришган. Гувоҳларнинг айтишича, улар келаётганда уч нотаниш бола чиқиб, «нимага куляпсизлар?» деб икки болани «сўзлашишга» чақирган.

Шундан сўнг нотаниш болалар бир ўқувчига икки марта, иккинчисига бир марта пичоқ сайиб қочиб кетган. яраланган болаларни ва икки гувоҳ қизни милиция ходимлари машинада касалхонага олиб кетган.

Ўш ШИИБнинг ходимлари жиноятда гумон қилиб 16 ёшдаги ўсмирни қўлга олган — қўлга олиш вақтида унинг ёнидан кастет топилган. Кейинчалик тартиб соқчилари унинг икки шеригини ушлашган.

Шубҳалилар

«У қилган ишини тан олиб, сўроқ бермоқда. Гумондор бу ишни жабрланган болалар билан айтишиб кетгани сабаб қилганини айтиб берди. Ёнида олиб юрган букланма пичоқни сайиб олган», — деб билдиришди Ўш ШИИБдан.

Қўлга олинган ўсмирлар Бишкек шаҳрининг Дордой участкасининг яшовчиси экани айтилмоқда, учови ҳам мактабни ташлашган. Улар Ўшга келганига беш кун бўлган. Ҳозирда милиция ходимлари ўсмирларни вақтинча сақлаш жойига киритган.

Бундан ташқари гумондорларнинг бири 8 февралда патруль милициясининг машинасини устига чиқиб рақс тушгани аниқланган. Ҳозир мазкур воқеа бўйича ҳам текширувлар бормоқда.