«Бюджет пулларини ўзлаштириш». Депутат Бакировнинг туғишгани уй қамоғига чиқди

269

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Жалолобод шаҳар кўкаламзорлаштириш бўйича муниципал ишхонасининг собиқ директори Тўлўнбек Бакировни қўлга олди. Бакиров «давлатга йирик миқдорда зарар» келтирганликда гумон қилинмоқда.

Махсус хизмат маълумотига кўра, Бакиров бошқарган ишхона 2020-йилнинг март ойида кўчат сотиб олиш учун тендер эълон қилган. Тендер комиссияси кўчатни энг арзон нархда таклиф қилган ҳусусий компанияни танлаган.

«Бироқ, сотиб олувчи томон билан олдиндан келишиб, кўчатларнинг кўрсатилган нави ўрнига бир донаси 742 сом бўлган кўчат етказилган. Давлат бюджетига 612 минг 800 сом зарар келтирилган», — деб берилади МХДҚнинг маълумотида.

Текширувлар вақтида Бакиров айбни тан олиб, келтирилган зарарни тўлаб берган. 10-февралда Жалолобод шаҳар суди уни уй қамоғига чиқарган.

Тўлўнбек Бакиров депутат ва «Мекеним Кыргызстан» партиясининг лидери Мирлан Бакировнинг туғишгани. Депутат «Кабарлар» нашрига «тергов қандай борганига қизиқмаганини» билдирди.

Бу вақтгача Бош прокурор Курманкул Зулушев давлатга келтирилган зарарни тўлаган амалдорлар жавобгарликдан озод қилинмаслигини билдирган эди. Зулушевнинг айтишича, айбланганлар тергов вақтида қамоқда бўлмаслик учун тергов билан келишиб, келтирилган зарарни тўлаб беришмоқда.