Қирғизистонда охирги суткада бир киши коронавирусдан вафот этди. Вирус яна 75 кишида аниқланган

257

Ўтган кун давомида, 11 февраль куни Қирғизистонда Ўш вилоятида коронавирус касаллиги билан касалланган бир беморнинг ўлими қайд этилди.

Пандемия бошлангандан бери мамлакатда COVID-19 билан касалланган 1437 нафар бемор вафот этди.

Бош штаб маълумотларига кўра, мамлакатда охирги суткада 75 та янги коронавирус инфекцияси аниқланган:

  • Бишкек - 32;
  • Ўш - 1;
  • Чуй вилояти - 17;
  • Ўш вилояти - 4;
  • Талас вилояти - 2;
  • Норин вилояти - 2;
  • Иссиқкўл вилояти - 11;
  • Жалолобод вилояти - 4;
  • Боткен вилояти - 2.

Жами бўлиб республикада 85 328 та коронавирус инфекцияси аниқланди.

Шу билан бирга  мамлакат бўйича 83 бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди. Умуман олганда, пандемия пайтида 82006 бемор COVID-19 ва пневмониядан тузалиб, касалхонадан чиқарилди.

Тиббий ходимлар орасида охирги кеча-кундузда биронта ҳам юқтириш ҳолати аниқланмаган. Шунингдек икки нафар тиббиёт ходими соғайган. Умуман олганда, пандемия пайтида шифокорлар орасида 4 192 юқтириш ҳолати аниқланиб, 4 109 нафар тиббиёт ходим соғайиб кетди.