«Муғомбир президент, ҳеч нарсага жавоб бермайди». Бекешев Конституциянинг янги лойиҳаси ҳақида

298

Депутат Дастан Бекешев фейсбук саҳифаси орқали 9 февралда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Конституциянинг янги лойиҳаси ҳақида фикрини билдирди.

 

Унинг айтишича, ҳужжатда бир қанча мос келмаган ҳолатлар бор. Масалан, Бош прокуратурага янги ваколатлар берилади, бироқ уларнинг ярми ноаниқ.

«Бош прокурор Конституциявий кенгашда яхши ишлаб, прокуратура учун қонун чиқаришни таклиф қила оладигандай катта ва ноаниқ ваколатларни ёздириб олган экан. Прокуратура МХДҚдан ҳам кучли ялмоғизга айланди», — деб таъкидлайди у.

Бекешев Конституциянинг янги лойиҳасида президент ваколатларга эга бўлгани билан мажбуриятларини бажармагани учун жавобгарликка тортмаслигини таъкидлайди.

«Президент ижройи ҳукуматини ишлатади, шахсий жавобгарликни олади, бироқ агар бюджетни бажариш бўйича ҳисобот қаноатлантирилмаса, жавобгарлик министрлар кабинетининг раиси зиммасига юкланади. Муғомбир президент, ҳеч нарсага жавоб бермайди», — деб ёзади Бекешев.

Танланган ҳисобот ва жавобгарлик диний ташкилотларга ҳам тегишли бўлмай қолган.

«Сиёсий партиялар, жамоат касаба уюшмалари (профсоюзлар) ва жамоат бирлашмалари моддий ва хўжалик ишлари ҳақида ҳисоб бериб туриши керак. Бироқ бу диний ташкилотларга тегишли эмас», — деб таъкидлайди у.

Бекешевнинг айтишича, Конституцияни қабул қилгандан кейин президент қайта министрлар кабинетини тузади, бироқ улар парламентнинг янги чақирилиши сайланиб келиб, яна бир ҳукуматни тузгунча вазифасини бажарувчи деган мақом билан ишлайди.

«Хафа бўлишнинг ҳожати йўқ деб ҳисоблайман. Конституцияни парламентнинг еттинчи чақирилиши ҳам таҳрир қилади. Барча ўзгартиришлар фуқаролар ҳаётини яхшилашга йўналтирилган деб таклиф қилинади. Фақат Америкадагина Конституция юз йилларга қабул қилинади, биз агар керак бўлса ҳар йили ўзгартирамиз. Барибир уни ўқиганлар оз», — деб якунлади халқ вакили.

Қирғизистондаги конституциявий ислоҳот

Бу Садир Жапаров референдум ўтказишни таклиф қилган Конституциянинг иккинчи лойиҳаси. Аввалги версияси халқ орасида «Ханституция» деган номга эга бўлган: ҳужжат эълон қилингандан кейин президентнинг ҳукумати анча кенгайтирилгани маълум бўлиб, бу юристлар билан жамоатчиликнинг кескин танқидига учраган.

Парламентнинг матбуот хизмати фуқаролар Конституциянинг янги редакциясига боғлиқ таклифларни 9 мартгача юборса бўлишини таъкидлади.

Ташаббусчилар конституциявий ислоҳот зарурлигига амалдаги Конституциянинг қонунларида ўрин олган қарама-қаршиликлар ва бўшлиқлар сабаб дейишмоқда. Мана шундай муаммо қатори улар «бошқарув тизимини самарасизлигини ва унинг жавобгарлик механизмларини йўқлиги» айтишмоқда.

«Кўрсатилган ҳолатлар иқтисодий ва ижтимоий муҳитда реал жилишларни таъминлай олмади, бу жамият ва Қирғизистон фуқаролари томонидан танқидларга сабаб бўлди», — деб ёзилган маълумотномада.

Президентнинг роли анча кенгайтирилиб, ваколатлари кучайтирилган. Лойиҳада президент ўлканинг ижройи ҳукуматини бошқариб, «халқ ва давлат ҳукуматининг бирдамлигини сақлайди» деб ёзилган. Қонун чиқариш ҳукуматининг имкониятлари билан функцияларини ҳам ўзгартириш таклиф қилинмоқда — парламентнинг ваколатлари қисқартирилади.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ва мажбуриятлари ҳақида кўплаган меъёрларга биринчи қарашда кўзга илинмаган ўзгартиришлар ёки қисқартиришлар киритилган. Шунингдек, Бош қонунинг янги лойиҳасининг матни кўп жойда «урф», «одоб-ахлоқ» ва «маънавий бойлик» деган тушунчаларга таянади.

Бош қонуннинг янги версиясида янги орган киритиш таклиф қилинди — Халқ қурултойи, у жамиятнинг ривожланиш тармоқлари бўйича таклиф берган ва маҳаллий судларни танлашга қатнашган «кенгашувчи, кузатувчи йиғин» бўлиб ҳисобланади.

Янги лойиҳа қонун лойиҳаларини таклиф қилиш учун имкониятларни кенгайтирди. Энди қонун чиқариш ташаббусини таклиф қилиш ҳуқуқи қуйидагиларга тегишли:

  • 10 минг сайловчига (халқ ташаббусига);
  • президентга;
  • Жогорку Кенеш депутатларига;
  • министрлар кабинетининг раисига;
  • Олий судга (профиль масалалари бўйича);
  • Халқ қурултойига;
  • Бош прокурорга (профиль масалалар бўйича).

Конституциянинг ОАВларига тегишли моддасида «одоб-ахлоқ қадриятлари, ақлга қарама-қарши келган» тадбирларни, маълумот олишни ва тарқатишни чеклаш таклиф қилинмоқда. Бу «ўсиб келаётган авлодни ҳимоя қилиш» мақсади билан тушунтирилади.