Адвокат: «Кадир Досонов МХДҚга ўзи келди»

307
Кадир Досонов

«Женго» лақаби билан танилган Кадир Досонов МХДҚнинг Ўш вилояти ва Ўш шаҳри бўйича бошқармасига ўзи келганини унинг оқловчиси Назгул Суюнбаева фейсбук саҳифасига ёзди.

«Олдиндан маълум қилмоқчиман, Досонов МХДҚга ўзи келди. Эртага расмий турда олиб борилган «супероперациялардан» кейин «қўлга олинди» деб маълум қилиниши мумикн», — деб ёзган Суюнбаева.

Шунингдек, бу билдирувдан бир неча соат олдин Суюнбаева махсус хизмат томонидан бир неча уйлар тинтув қилинганини билдирган. Унда у Досоновнинг ўғлига ва собиқ рафиқасининг туғишганига гиёҳванд модда «ташланганини» таъкидлаган.

«МХДҚнинг Ўшдаги бошчиси Акил Мазарипов ўзи келиб, «Досонов таслим бўлсин» деган. Улар «халққа шоу қилмоқчи бўлган». Самарасиз бўлгандан кейин «Альфа» спецназининг иштирокида суднинг қарорисиз уйга тинтувга келишди. Бу Досоновга нисбатан «ерни ноқонуний босиб олиш» бўйича судгача текширув асосида бўлмоқда. Таъкидлаб ўтсак, Досоновнинг аёлини уйидаги тўрт квадрат ер ҳақида гап бўлмоқда. Ҳақиқатда тўсиқни олиб ташланглар дегани етарли бўларди, бироқ нимагадир «босиб олиш» қатори баҳоланмоқда», — деган билдирув қолдирган оқловчи.

Материал чиқишидан олдин МХДҚдан Суюнбаеванинг сўзлари ҳақида изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

10 февралда МХДҚдан уюшган жиноятчиликни олдини олиш ҳаракатлари асосида Ўш вилоятида ва шаҳрида Кадир Досоновни қўлга олиш ҳаракатлари бораётганини билдиришган.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, мазкур ҳудуддаги уйларнинг биридан Досоновгатегишли «шахсий гигиена воситалари, телефон ва гиёҳванд модда топилган». Шу сабаб МХДҚ ИИВ билан биргаликда уни «Қўлга олиш» режасини эълон қилган.