Ўтган кун давомида, 11 февраль куни Қирғизистонда Ўш вилоятида коронавирус касаллиги билан касалланган бир беморнинг ўлими қайд этилди.
Пандемия бошлангандан бери мамлакатда COVID-19 билан касалланган 1437 нафар бемор вафот этди.
Бош штаб маълумотларига кўра, мамлакатда охирги суткада 75 та янги коронавирус инфекцияси аниқланган:
- Бишкек - 32;
- Ўш - 1;
- Чуй вилояти - 17;
- Ўш вилояти - 4;
- Талас вилояти - 2;
- Норин вилояти - 2;
- Иссиқкўл вилояти - 11;
- Жалолобод вилояти - 4;
- Боткен вилояти - 2.
Жами бўлиб республикада 85 328 та коронавирус инфекцияси аниқланди.
Шу билан бирга мамлакат бўйича 83 бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди. Умуман олганда, пандемия пайтида 82006 бемор COVID-19 ва пневмониядан тузалиб, касалхонадан чиқарилди.
Тиббий ходимлар орасида охирги кеча-кундузда биронта ҳам юқтириш ҳолати аниқланмаган. Шунингдек икки нафар тиббиёт ходими соғайган. Умуман олганда, пандемия пайтида шифокорлар орасида 4 192 юқтириш ҳолати аниқланиб, 4 109 нафар тиббиёт ходим соғайиб кетди.