Қадир Маликов муфтиятдаги можаро бўйича изоҳ берди

273

Диншунос, профессор, сиёсий фанлар доктори, Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармаси муфтийининг ўринбосари Кадир Маликов фейсбук саҳифасида муфтиятдаги жанжал бўйича тушунтирди.

Бир кун олдин собиқ муфтий Максатбек ҳожи Токтомушев истеъфога чиқиш аризасини ёзган, кўп ўтмай МХДҚнинг ходимлари томонидан ушланган. Токтомушев 2020-йилдаги ҳаж сафаридан ортиб қолган пулларга боғлиқ «молиявий фирибгарлик»да гумон қилинмоқда. Коронавирус пандемияси сабаб ўтган йили ҳаж сафари бўлмаган.

Қадир Маликов нима деди?

Маликовнинг айтишича, бу воқеалар ҳақида ОАВларидан эшитган ва муфтийнинг қамоққа олиниши унга «кутилмаган ҳол» бўлган. У судгача мазкур воқеага баҳо беришга эрта деб ҳисоблайди, сабаби айбсизлик презумпцияси сақланиши керак.

«Бироқ ОАВга муфтиятдаги молиявий фирибгарлик, ҳаж сафарига дейилган пулни устама фоиз билан қарзга бериш факти ҳақида янгиликлардан чиқиши одамни шок қилади! Ростини айтганда, бу давлат органлари коррупция ишини тўхтатиши эмас, муфтийлик хизмати учун компроматлар урушининг натижаси ҳам эмаС, бу бутун мусулмонлар обрўсига зарба бериш, муфтият билан масжидларга бўлган ишончга доғ тушириш», — деб ҳисоблайди у.

Диний арбоб «Оллох бизни бири-биримизнинг қўлимиз билан синамоқда», шу сабаб «дин ходимлари ўзгариши керак» деб ҳисоблайди.

«Биз бир нарсани нотўғри қилдиқ чоғи, ислом (аниқроғи унинг сурати) сўнгги йилларда қуруқ қоидаларнинг, ташқи атрибутикани, саводсизликнинг, анткор диндорликнинг гуруҳи бўлиб қолди, энг асосийси йўқолди — яхши ният, меҳр, юмшоқлик, интеллектуал ривожланиш, прогресс», — деди у.

Муфтийнинг ўринбосари бундай можарони бўлиши — «бизни жамиятнинг юзи, кейин чуқур деградацияда эканини акси, ҳеч қандай ҳукуматни, ҳурмат қолмаганини белгиси» шу сабаб «ҳаммаси ташқарига тўкилмоқда» деб ҳисоблайди.

«Энди дин арбоблари халқни кўзига қандай қарайди? Мусулмонлар, айниқса ёшлар кимга эргашади? Асосий муаммо мана шунда… давлатга ҳам шу савол», — деб сўзини тугатган у.

Маликов фейсбугунда ўлкада барча мусулмонлар учун «оғир давр» келиб, умматнинг бардамлиги бўйича муаммо юзага келганини ҳам ёзди.

«Оллоҳга ишонганлар, ҳақиқатдан ҳам ишончи бор ва билимлилар ислом ва одам бу икки нарсани тушунади. Сабабини излаганлар доимо диндан узоқлашишнинг йўлини топади, одамларга туртиб. Бу ерда ҳам синов бор», — деб таъкидлади Маликов.

Теолог муфтятда бўлган «ҳолатни тўғирласа» бўлади деб умид қилади. Бироқ у Қирғизистонннинг муфтийлик хизматига келиш нияти йўқ. «Муфтиятга яхши ният билан, Оллоҳнинг розилиги учун бир нарсани яхшилаш мақсадида келганимни айтмоқчиман. Ҳеч қачон муфтий бўлайин деган эмасман, бўлмайман ҳам. Айгиқса, сўнгги воқеалар сабаб ҳам этник томондан олиб қараганда. Сакраб ўтиб кетгим келмаган принципларим бор», — деб ионтирди у.

Токтомушевни қўллаш митинги

МХДҚнинг тергов қамоғига киритилган Токтомушевнинг тарафдорлари 11-февраль куни эрталаб маҳсус хизматнинг биноси олдига митингга чиқишди. Улар собиқ муфтийнинг иши бўйича адолатли қарор чиқарилишини талаб қилишди.

«Тунги қўлга олишни босим ёки ҳурматсизлик деб атаса бўлади. Уни уй қамоғига чиқариб ҳам сўроқ қилса бўларди. У қочиб кетадиган одам эмас», — деб билдиришти улар Vesti.kg нашрига.

Токтомушевнинг иши

Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг собиқ раҳбари Максатбек ҳожи Токтомушев 10-февраль куни кечда қўлга олинди. МХДҚ унга муфтиятдаги «молиявий қонунбузарликлар» бўйича айб қўймоқда.

МХДҚнинг версияси бўйича, муфтиятнинг раҳбарияти зиёратчилар ҳаж сафраи учун тўккан 100 млн сомдан ортиқ маблағни устама фоиз билан насияга берган. Бундан бир кун олдин МХДҚнинг ходимлари дин бошқармасининг бош ҳисобчиси куч тизими ходимига пора бераётганда ушлаган. Маҳсус хизматнинг маълумотига кўра, ҳисобчи фактларни яшириб, текширувни тўхтатиш учун 100 минг доллар таклиф қилган.

«Юқоридаги фактлар бўйича тергов давом эттирилмоқда, унинг натижаси бўйича барча жиноий ишга алоқаси бор одамларга тегишли юридик баҳо берилиб, бу ҳақда жамоатчиликка маълум қилинади», — деб айтилади маҳсус хизматнинг билдирувида.

ҚМДБнинг бош ҳисобчиси қамоққа олингандан кейин Токтомушев истеъфога чиққан.

Бундан бир неча кун олдин Токтомушев «президентнинг номидан айрим амалдорлар» уни муфтийликдан олишга ҳаракат қилиб, босим ўтказишаётганини билдирган.

Токтомушевнинг айтишича, унга нисбатан босим республика мусулмонларининг қурилтойи олдидан кучайган. Апрель ойининг бошида бу ерда муфтий, Уламолар кенгашининг 21 аъзоси билан бирга Марказий ревизия комиссиясининг раҳбарияти сайланади.