«Сўзингизга эҳтиёт бўлинг». Тожикистон Мариповнинг Тўрткўл бўйича айтганларига жавоб берди

348

Тожикистоннинг ТИВ қирғиз сиёсатчиларига мурожаат қилиб, аниқланмаган маълумотларни тарқатмаслик учун тожик-қирғиз чегаралари ҳақида маълумот берганда «эҳтиёт бўлишга» чақирди.

Гап икки давлатнинг чегарадош ҳудудида жойлашган Тўрткўл сув омбори ҳақида бўлмоқда. Масалан, яқинда премьер-министр бўлиб тайинланган Улукбек Марипов Тўрткўл сув омборига сув қуйган каналнинг боши Тожикистонга ўтиб кетган деб билдирган.

Марипов нима деган?

Янги тайинланган премьер-министр 4 февралда Жогорку Кенеш йиғинида Тўрткўл сус омборига қуйилган каналнинг боши Тожикистонга ўтиб кетган деб билдирган.

Бироқ кейинчалик ҳукумат Марипов ўз сўзида «1991 йили 16 майда имзолаган шартнома бўйича сув ресурсларини бўлиштириш масаласини айтмоқчи бўлган» деб тушунтирган.

«Алоҳида айтилувчи нарса, Тўрткўл сув омбори ва унга қўшилган каналлар Қирғизистон Республикасига тегишли. Республиканинг ҳудудий бирдамлигини сақлаш ва давлат чегараларининг дахлсизлиги давлатнинг асосий принциплари бўлиб саналади», — деб билдиришган ҳукуматнинг матбуот хизматидан.

Марипов ўзи 7 февралда Тўрткўл сув омборига боғлиқ видео мурожаат қилиб, айрим кучлар аниқланмаган маълумот тарқатмоқда деб таҳмин қилган. У мурожаатида «головной» сув омборидан 500-600 метр юқори турган Қайирма канали ҳақида айтмоқчи бўлганини билдирган.

Мариповнинг айтишича, Қайирма канали ҳам қўшни давлат Тожикистонга тегишли — у бу «масалани ҳам Қирғизистон фойдасига ҳал қилишни» кўзлайди.

Бу билдирувдан кейин Баткеннинг яшовчилари Бишкекка келиб, норозилик намойишини ўтказишган. Ҳукумат уйи олдига йиғилганлар премьер-министр Улукбек Марипов Тўрткўл сув омборига қуйилган каналнинг бир қисми Тожикистон томонга ўтиб кетди деган сўзни шарҳлаб, бўлмаса кечирим сўрасин деган талаб қўйишган. Улар мана шундай эътиборсиз айтилган гап миллатлар аро низога олиб келиши мумкин деб хавотирланишган.

Тожикистоннинг ТИВ нима демоқда?

Тожик томон «Қирғизистон Республикасининг айрим сиёсий арбобларнинг Тўрткўл сув омборининг боши Тожикистон Республикасига ўтиб кетган дейилган билдирувига» эътибор берди.

Республиканинг ТИВ Қирғизистон билан Тожикистон ўртасида чегараларни демаркация ва делимитациялаш ҳозирча битмаганини билдирди.

«Жогорку Кенеш депутати [Тазабек Икрамов] айтиб ўтган сувнинг боши ўтадиган ҳудуд халқаро ҳуқуқ меъёрлари бўйича делимитация бўлмаган. Бугунги кунда бирор бир талаш жойни ўтказиб бериш ҳақида сўз бўлмаган», — деб таъкидлашди дипломатлар.

Шу сабаб ТИВ Қирғизистоннинг сиёсий фаолларини тожик-қирғиз чегараси ҳақида гапирганда ва билдирувларда «жуда эҳтиёт бўлишга чақиради».

Сабаби «аниқланмаган маълумотларни тарқатиш қардош икки давлатнинг чегарадош ҳудудларида вазиятни кескинлашига асос бўлиши мумкин».

Қандай сув омбори?

Тўрткўл сув омбори — Баткен вилояти ҳудудида 1972 йили Исфара дарёсига қурилган. Мазкур сув омбори Баткен туманидаги ва Баткен шаҳридаги 11 минг гектардан ортиқ ҳайдов майдонини сув билан таъминлайди.

Унинг ҳажми 90 млн кубни ташкил қилади ва узунлиги 5 км.