«100 минг доллар». МХДҚ муфтиятнинг ҳисобчисини «пора бераётган» вақтда қўлга олди

251

Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг бош ҳисобчиси МХДҚнинг ходимига «пора бераётганда» қўлга олинди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маълумотига кўра, бу вақтгача муфтиятнинг раҳбарияти зиёратчилар берган маблағни хусусий молия муассасаларига 100 млн сомдан ортиқ суммадаги насияларни бергани аниқланган. Шунингдек, раҳбарият ҳар ойда фоиз тўловларини олиб, уни шахсий манфаатлар йўлида сарфлагани хабар қилинди.

МХДҚ билдиришича, мазкур ноқонуний ишлар аниқлангандан кейин дин бошқармасининг раҳбарияти ҳисобчи орқали махсус хизмат ходимларига «пора» таклиф қилган.

«Дин бошқармасининг бошчилари фактларни яшириш ва қўшимча тергов ишларини тўхтатиш учун 100 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган», — деб ёзилади МХДҚнинг билдирувида.

Махсус хизмат гумондорни «Ж.Б.» инициаллари билан берган. Бунга ҚМДБнинг бош бухгалтери Бекиев Женишбай Мелисович тўғри келади.

Мазкур факт Жиноятларнинг ягона реестрига «Йирик миқдорда пора бериш» моддаси билан рўйхатга олди. Гумондор МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

12 январда МХДҚ Ижтимоий фонднинг Талас вилоятидаги вакиллиги раҳбари Изабек Исламбекни «Пора бериш» моддаси билан қўлга олган. У куч органи вакилига пора бераётган вақтда ушланган. Маълумотга кўра, Исламбек судгача бўлган текширувни тўхтатиш учун МХДҚнинг ходимларига 70 минг пора таклиф қилган.