Республика штаби сўнгги бир кун ичида Қирғизистонда COVID-19 билан касалланган уч нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Уч ўлим ҳам Бишкекда қайд этилган.
Ҳаммаси бўлиб пандемия бошлангандан бери Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус билан касалланган 1436 нафар беморнинг ўлимини қайд этди.
Штаб шунингдек, охирги суткада 82 кишида вирус тасдиқланганлигини хабар қилди. Улардан беш нафари тиббиёт ходимларидир. Талас вилоятида юқтиришнинг янги ҳолатлари аниқланмади.
- Бишкек - 32;
- Чуй вилояти - 32;
- Иссиқкўл вилояти - 12;
- Норин вилояти - 2;
- Боткен вилояти - 2;
- Ўш вилояти - 1;
- Жалолобод вилояти - 1.
Бош штаб маълумотларига кўра, бутун пандемия даврида мамлакатда 85253 коронавирус инфекцияси аниқланган.
Шу билан бирга охирги кеча-кундузда 98 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди. Бутун мамлакат бўйлаб, пандемия даврида 81.923 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, касалхонадан чиқарилди.