Нақд тўловлар чекланиб, криптовалюта йўлга қўйилади. Жапаровнинг фармони

Садир Жапаров 9 февралда «Молия бозорини ривожлантириш бўйича чоралар ҳақидаги» фармонини имзолади. Фармонда ҳукумат билан Миллий банкка қарашли қарор ва таклифлар бор. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Жапаров ўлка ҳудудида «нақд бўлмаган муомала улушини кўпайтириш ва яширин иқтисод даражасини камайтириш учун» нақд тўловларни амалга оширишда бўсаға суммаларини белгилашни таклиф қилди. Тегишли қонун лойиҳасини Миллий банк билан 2021 йилнинг 1 июлигача ишлаб чиқиб, парламентга юбориши керак.

Шунингдек, Жапаров «криптовалюталар айланишини ҳуқуқий асосини тузиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва хавфларни камайтириш учун» уларни айланишини изга солишни таъминлаш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишни топширди.

Барча қонун лойиҳаларини «ўлканинг молия бозорини ривожлантириш ва уни рақамлаштиришни тезлатиш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун молия хизматларини олишни қулайлаштириш, бундан ташқари мазкур секторга инвестициялар келиши учун ёқимли муҳит тузиш мақсадида ишлаб чиқиш таклиф қилинаётгани таъкидланади.

Қирғизистонда криптовалюта ишлаб чиқариш

Қирғизистонда криптовалютани ишлаб чиқариш ёки уни тақиқлаган қонунлар йўқ. Қонунчиликда ҳам криптовалюталарга боғлиқ операциялар ёки уларни*майнинг қилиш жиноят деб ёзилмаган. Қолаверса, Қирғизистон қонунларида «майнинг» ёки «криптовалюта» деган сўзлар ҳам йўқ.

Майнинг — бу махсус ускуналар орқали криптовалюталарни, масалан биткоинларни ишлаш. Майнинг қилган муассасалар майнинг-ферма деб аталиб, одатда компьютерларнинг кўплаган турли эҳтиёт қисмларидан иборат, жараёнларнинг ўзи эса кўп электр энергиясини талаб қилади. Қирғизистонда майнинг тақиқланган эмас, бироқ бу қонунийлаштирилган ҳам эмас — бу ҳақда бирорта давлат қонунида айтилмайди.

Шундай бўлса ҳам 2019 йилнинг июль ойининг ярмида молия полицияси майнинг-фермани аниқлаб, уларни «ноқонуний» деб атаган. Куч тизимлари ферманинг барча воситаларига муҳр босиб, ишлаб чиқаришнинг етакчиларига иш қўзғаган.

“[«Северэлектро»] ходимлари уйларга кириб, ускуналарни излашади. Худди бу одам жиноят қилгандай. Одамларнинг фуқаровий ҳуқуқлари бузилмоқда. Нима учун майнер электр ёруғи учун пулни ўз вақтида тўласа, пулга сотиб олган ўзининг аппаратларини яшириши керак?» — деб «Клооп» айтган қирғиз майнерларидан бири.

Унда криптоволюта билан шуғулланган 30га яқин компаниянинг электр ёруғи ўчирилган. Миллий энергохолдинг бу қадамни Тоқтоғул сув омборидаги сувнинг ҳажми камайгани сабаб тежаш чораси деб тушунтирган.