Бишкекнинг Биринчи май туман суди 2 февралда қирғизистонлик Ш.Р. 300 минг сом жаримага тортди — у миллатлар аро низони қўзғатишда айбланди. Айбланган одам олдин адвокат бўлиб ишлагани айтилди.
Айбловчи томоннинг версиясиы бўйича, адвокат АКИpress ва Kaktus.Media маълумот сайтларига «руслар, Россия ва президент Владимир Путин ҳақида салбий фикрлар айтилган» изоҳларни қолдирган.
Суднинг қарорида филолог-политология экспертизаси адвокатнинг изоҳларида миллий ва этник низони қўзғаш белгилари аниқлангани айтилган.
Унга нисбатан «Миллатлар, ирқий, диний ёки ҳудудлар аро низони қўзғатиш» моддаси бўйича 2018 йилнинг 7 майида айб қўйилган. Иш миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан тергов қилинган.
Қарорда адвокат Ш.Р. жиноий иш қўзғалганда терговчига ариза билан мурожаат қилиб, бундай изоҳ қолдиришга нима сабаб бўлганини оқизмай-томизмай айтиб бергани кўрсатилган. Миллатлар аро низони қўзғатиш нияти бўлмаганини ва фуқаро қатори ўз фикрини билдиришга ҳақли эканини таъкидлаган.
Судда у айбини тан олмай, билдирувлар ёзилган аккаунтларга алоқаси йўқлигини айтган.
Шунингдек у МХДҚ ходимларининг босими сабаб айбни тан олишга мажбур бўлганини, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ва нотариус томонидан «кўп қонунбузарликлар» бўлди деб ҳисоблашини айтиб, судга оқлаш ҳукмини чиқаришни илтимос қилган.
Бироқ суд адвокатни этник низо қўзғатиш бўйича айбдор деб топиб, 300 минг сом миқдорида жарима белгилади.