Усубалиевнинг фонди: Садир Жапаровга совға қилинган автомобил Усубалиевга тегишли эмас

273

Президент Садир Жапаров ижтимоий тармоқларда Қўчқор туманининг Бакай исмли яшовчиси унги сиёсий арбоб Турдакун Усубалиевнинг машинасини совға қилганини билдирди.

«“00-01 ФИА” рақамли автомашина 1970-йили Турдакун Усубалиевга берилган экан. Темир тулпор бир неча йил минилиб, кейин Қўчқордаги ҳамқишлоқларининг қўлида кўз қорачиғидай сақланган. Мени ҳайрон қолдиргани ҳамон янги, яхши қаралган экан», — деб ёзди Жапаров.

Жапаров бу машинани Давлат тарих музейига совға қилишини билдирди.

«Бундай қимматбаҳо ьарихий буюм ҳаммамизга тенг, ҳаммамизнинг меросимиз. Замонавий автомашиналарнинг тури кўпайган ҳозирги замонда ёш авлод буни кўриб, ота-болалари қандай машина миниб, қандай шароитда яшаганини тасаввур қила олса, улар учун тарбия. Шу сабаб Турдакун Усубалиевдан қолган автомашинани Миллий тарих музейига совға қилишни маъқул кўрдим», — деди президент.

Турдакун Усубалиев — совет давлати ва партия арбоби, 1961-1985-йиллари Қирғиз ССР Коммунистик партиясининг Марказий қўмитасининг биринчи котиби бўлиб ишлаган. 1993-2005-йиллари Жогорку Кенешнинг депутати бўлган. 1999-йили «Қирғизистон Республикаси қаҳрамони» номини олган. Узоқ йиллик касаллик сабаб 2015-йили вафот этган.