Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг раҳбари Максатбек Токтомушев ҳибсга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан 10 февраль куни кечда хабар қилишди. Шу куни Токтомушев ишдан кетиш ҳақида ариза ёзган эди.
«Олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида муфтий М.а.Т. ҳаж сафарига борувчилар томонидан берилган маблағлардан фойдаланишга боғлиқ моддий қонунбузарликлар бўлганлиги ва бу жиноятга иштироки борлиги ҳақида далиллар олинди», — деб ёзилади махсус хизматнинг билдирувида.
Муассасадан муфтий жиноятда гумондор қатори ўтаётганини таъкидлашди. Токтомушев МХДҚнинг тергов қамоғига вақтинча киритилди.
Махсус хизматдан тергов давом этаётгани ва жиноий ишга алоқаси бор одамларга тегишли юридик баҳо берилишини қўшимча қилишди.
Бу вақтгача Токтомушев АКИpress нашрига интервью бериб, Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг уставига қарамай уни ишдан ноқонуний бўшатишга ҳаракат қилишаётганини айтган эди.
Шунингдек, Токтомушев уни «ёмон ўйлилар» ишдан бўшатгиси келаётганини таъкидлаган. У бундан уламолар кенгашидагилар, собиқ муфтийлар ва «айрим давлат амалдорлари» манфаатдор деб ҳисоблайди.
10 февралда Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг бош ҳисобчиси МХДҚнинг ходимларига «пора бераётганда» ушлангани маълум бўлди.
Маълумотга кўра, дин бошқармасида ноқонуний ишлар аниқлангандан кейин раҳбарият ҳисобчи орқали махсус хизмат вакилларига 100 минг АҚШ доллари миқдорида «пора» таклиф қилган.
Муфтият эса бош ҳисобчи бўйича суднинг қароридан кейин маълумот беришга ваъда берди.
Мазкур факт «Катта миқдорда пора бериш» моддаси билан рўйхатга олиниб, гумондор МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган.