2020 йилнинг 31 декабрига кўра Қирғизистоннинг давлат қарзини миқдори 4 928,67 млн доллар ёки 407 353, 36 млн сомни ташкил қилган. Бу ҳақда Молия вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.
Бу сумманинг кўп қисми — 4 220, 31 млн доллар — ташқи қарзга тўғри келади.
Қирғизистоннинг давлат қарзи
2020 йили коронавирус пандемияси сабаб ва иқтисодий, ундан кейинги сиёсий инқироз сабаб республикада ташқи қарзни тўлаш масаласи кескинлашган. Ўтган йилнинг март ойи охирида Қирғизистоннинг давлат қарзи 4,6 млрд долларни тузган.
Коронавирус пандемияси туфайли Қирғизистоннинг бюджети зарар кўрган, шу сабаб парламент майнинг ярмида биринчи ўқишда тузатилган бюджетни 28 млрд сом танқислик билан рекорд даражада маъқуллаган.
2020 йилнинг бюджети парламент томонидан олдин 10 млрд сом танқислик билан тасдиқланган.
Шундан сўнг собиқ президент Сооронбай Жээнбеков ташқи кредиторларга бир неча марта мурожаат қилиб, ташқи қарзни, реструктуризациялашни ёки тўлаш муддатини узайтиришни сўраган. Шунингдек, Жээнбеков ташқи қарзни тўлаш шартларини енгиллаштириш илтимоси билан Хитой томонга ҳам юзланган: республиканинг Хитойдан қарзи 2 млрд доллардан ошган.
Музокаралар 2020 йилнинг октябрь ойида ўлкада ҳукумат алмашгандан кейин ҳам давом этган.
Ноябрь ойида ўша вақтда президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр Садир Жапаровнинг ташаббуси билан ташқи қарзни тўлаш учун махсус ҳисоб очилган. Жапаровнинг айтишича, бу муҳожирларнинг, тадбиркор ва бошқа халқ орасидаги одамларнинг илтимоси бўлган.
Шундан бери қирғизистонликлар давлат қарзини тўлашга ёрдамлашиб келишади — 2020 йили бюджет деярли 80%га солиқ тўловларидан тузилади деб режалаштирилган.
Демак, қирғизистонликлар ташқи қарзни тўлаш учун махсус ҳисобга пул ўтказса, икки марта тўлаган бўлади.
Молия вазирлигининг маълумотида, 2021 йилнинг 1 январига кўра бу ҳисобда атиги 1 млн 29 минг сом маблағ бўлган. Махсус ҳисоб очилгандан бери 2000 сом жисмоний шахсдан, 27 минг сом юридик шахсдан пул тушган. Қолган миллион сомни Адилбек Асанов номли тадбиркор тўккан. Номи тилга олинган тадбиркорни «Кыргызстан» партияси билан алоқаси бор.
Қирғизистон кимдан қарз?
Молия вазирлигининг маълумоти бўйича ўлканинг тўққиз кредитори бор, улар билан икки томонлама имтиёзли мажбуриятлар боғлаб туради.
Уларнинг орасидан энг каттаси — Хитойнинг Экспорт-Импорт банки. Унга давлатнинг ташқи қарзини 41,8% ёки 1 766,00 млн доллари тўғри келади.
Қирғизистонни икки ҳамкори билан икки томонлама имтиёзли мажбуриятлари бор. Бу Даниянинг Экспорт-Кредит фонди (2,60 млн доллар) ва Германиянинг Гермес Кредитверзихерунгс-Актингезелшафт (5,68 млн доллар). Уларнинг ҳар бирига ташқи қарзнинг 0,1% тўғри келади.
Қирғизистоннинг ўнлаган ташкилотлар ва бирлашмалар олдида ҳар томонлама имтиёзли мажбуриятлари бор. Ҳаммасидан кўпроқ бу категорияга Халқаро ривожлантириш ассоциациясидан бўлган қарзи киради [МАР –Жаҳон банкининг гуруҳи] — 677,43 млн доллар ёки умумий ташқи қарзнинг 16,1%ини тузади.
Бу категориядаги қарзлар бўйича иккинчи ўринда Осиё тараққиёт банки туради. Ундан Қирғизистоннинг ташқи давлат қарзининг 14,3% ёки 605,40 млн доллари тўғри келади.
Учинчи ўринда Халқаро валюта фонди, давлат қарзининг 8,9%и ёки 376,38 млн доллар унга тўғри келади.
Бундан ташқари, Европа тикланиш ва тараққиёт банки деган яна бир кредитор бор, унинг олдида Қирғизистоннинг кўп томонлама имтиёзли мажбуриятлари бор. Унга давлат қарзининг 1,2% ёки 50,23 млн доллар тўғри келади.