Шаҳар ва қишлоқ кенгашларига сайлов 11-апрелда ўтади

278
Иллюстратив сурат

Маҳаллий кенгашларга сайлов 11-апрелга белгиланди. Тегишли фармонга 8-февралда президент Садир Жапаров қўл қўйди.

Бу фармони билан Жапаров ҳукуматга сайловни ўтказиш учун МСКга маблағ ажратишни топширди. Шунингдек, ҳукуматга ҳуқуқий тартиб, ижтимоий ва санитар-эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш топшириғи берилди.

Фармонда айтилишича, сайлов Қирғизистоннинг 24 шаҳрида ва 397 қишлоғида ўтказилади. Уларнинг орасида Бишкек, Ўш, Талас, Баткен, Норин, Жалолобод ва Чолпонота шаҳарлари бор.

Бунга қадар МСК маҳаллий кенгашларга сайлов ва янги Конституцияни қабул қилиш бўйича референдум бир кунда ўтказилиши мумкинлигини маълум қилган. МСКнинг аъзоси Тинчтик Шайназаров бу жараёнга 500 млн сом сарфланишини айтган.

Шунингдек Қирғизистонда бу йил парламент сайлови ҳам бўлади, бироқ унинг муддати ҳозирча номаълум.

Собиқ президент Сооронбай Жээнбеков айрим маҳаллий кенгашларга сайловни 2020-йилнинг 12-апрелига белгилаган, бироқ коронавирус пандемияси сабаб номаълум муддатга жилдирилган эди.