Маҳаллий кенгаш депутатларини сайлаш ва Конституциянинг янги редакциясини қабул қилиш бўйича референдум ўтказишга ғазнадан ярим миллиард сом кетади. Бу ҳақда МСКнинг аъзоси Тинчтик Шайназаров 24.kg нашрига берган интервьюсида билдирди.
Унинг айтишича, ҳаражатларнинг кўпи участка ва ҳудудий сайлов комиссиялари вакилларининг маошига сарфланади.
«30 мингдан ортиқ одам бор. Шу сабаб дастлабки ҳисоблар бўйича агар икки жараённи бирлаштирсак, унда 500 миллион сомга боради. Қонун бўйича, биз сайлов кунигача бир ой олдин календар планни ва сметани қабул қилишимиз керак», — деди Шайназаров.
МСКнинг аъзоси сайлов комиссияси парламент депутатлари умум халқ сайлови ҳақидаги қонунни қабул қилиб, президент маҳаллий кенгашларга сайлов кампаниясини ўтказиш кунини тайинлагандан кейин тайёргарлик кўра бошлашини қўшимча қилди.
«Маҳаллий сайловни АСКлар ўтказади. У 11-апрелда бўлади. Бизни мақсад — референдум уюштириш. Халқни фикриини эшитиш катта ҳаражат талаб қилмайди ва бошни айлантирмайди, сабаби бюллетенга биргина савол қўшилади. УСК ва АСКлар тузилди, уларнинг аъзолари ўқишдан ўтди», — деб таъкидлади Шайназаров.
Бўлиб ўтган парламент сайлови ва референдумга қанча маблағ сарфланган?
Дата-журналист Савия Хасанова муддатсиз президентлик сайловига, бошқарув фаормасига боғлиқ референдумга ва Садир Жапаровнинг қасамёд маросимига давлат ғазнасидан қанча маблағ сарфланганини текширган. Хасанова бу тадбирларга кетган маблағнинг миқдори 2019-йили Талас вилоятига бюджетдан ажратилган суммага тенглигини аниқлаган.
Конституция бўйича референдум
Депутат Акилбек Жапаров 2-февраль куни Конституциянинг янги лойиҳасини қабул қилиш бўйича референдум 11-апрелда маҳаллий кенгашга сайлов билан бир кунда ўтишини билдирди.
«Вақти белгиланди. Таҳминий сана айтилди», — деган у.
МСК эса референдумни ўтказиш санаси ҳақида сўнгги қарор йўқлигини, сабаби тегишли фармонга президент қўл қўйиши керак деб билдирган. Маҳаллий кенгашга сайловлар йилнома бўйича 11-апрелга белгиланган.
Юридик баҳо
Юристлар қирғизистонликларни Конституцияга тузатиш киритишни ва муҳокама конституциявий ҳуқуқидан маҳрум қилишди деб ҳисоблашади.
«Конституциявий кенгаш асосий қонун лойиҳасини Жогорку Кенешга юборишдан олдин овоз бериш босқичида жамоатчилик муҳокамасига чиқариши керак эди» , — деб билдирди «Медиа Полиси Институти»нинг юристи Нурбек Сидиков.
Конституциявий кенгаш ва «Ханституция»
Конституцияга ўзгартириш киритиш ва бошқариш формасини танлаш бўйича референдумни Садир Жапаров таклиф қилган. Конституциянинг янги лойиҳаси «Ханституция» деган ном олган: эълон қилингандан кейин ҳужжат юристлар билан жамоатчиликнинг кескин танқидига учраган.
Президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов 20-ноябрда Конституциявий кенгаш тузиш фармонини имзолаган. Органга 89 киши киради.
Уларнинг кўпчилиги Садир Жапаровнинг ҳамфикр тарафдорлари, юристлар, Конституциянинг янги версиясининг муаллифи деб фамилиялари кўрсатилган депутатлар, манасшунос, қирғизларнинг маънавиятшунослари ва анъанавий таълим бўйича мутаҳассислар, жамоат арбоблари. Кенгаш таркибига бирорта ҳам очиқ оппонент кирмаган.
Қирғизистондаги бошқарув формаси бўйича референдум 10-январда, муддатсиз президентлик сайлови билан бир кунда ўтган. Марказий сайлов комиссияси 20-январда референдумни ўтди деб, «президентлик бошқарув формаси» учун 80%дан ортиқ сайловчи овоз берган.
Шу куни МСК Садир Жапаровни ўлканинг янги сайланган президенти деб тан олган. Унинг қасамёд маросими 28-январда Бишкекда ўтган.