Парламент янги ҳукумат етакчисини ва ҳукумат таркибини қабул қилди

273

Жогорку Кенешнинг депутатлари 3-февралда ўтган йиғинда янги премьер-министрни ва ҳукумат тизимини қабул қилди. Янги ҳукумат раҳбари Улукбек Марипов бўлди — у олдин Ҳисоб палатасини бошқарган.

Янги премьер-министр

Аввалроқ парламентнинг кўпчилик коалицияси билан тармоқлар қўмитаси Мариповнинг номзодини маъқуллашган эди. Ҳукумат раҳбари лавозимига уни «Республика — Ата-Журт» фракцияси кўрсатган.

Марипов журналистларга берган интервьюсида унинг номзоди Садир Жапаров билан келишилганини билдирган.

«Бу масала давлат раҳбари билан муҳокама қилинган, мен Садир Жапаров билан сўзлашганман. Менга таклиф тушди, мен рози бўлдим», — деган Марипов.

Улукбек Марипов мустақил Қирғизистоннинг 32-ҳукумат раҳбари (премьер-министр вазифасини бажарган Артём Новиковни ҳисобга олганда 33-ҳукумат раҳбари) бўлди. Премьер-министрларнинг кўпи жиноий ишларнинг фигуранти бўлиб, қамоққа олинган. 12 премьер-министр ҳукумат раҳбари бўлгани учун жиноий жавобгарликка тортилмаган.

Мавзу бўйича: 123 гектар ер, собиқ депутатнинг ўғли, Шадиев билан алоқаси. Марипов ҳақида нималар маълум?

Министрлар кабинетининг янги таркиби

Бундан ташқари, давлат муассасаларининг бирлашиши ва ҳукумат тизимини ўзгариши билан муассасаларнинг сони анча камайди. Иқтисодий, ижтимоий масалалар ва куч тизимлари бўйича блокк масъул дейилган вице-премьер-министр хизматлари йўқ бўлди.

  • премьер-министр — Улукбек Марипов;
  • биринчи вице-премьер-министр — Артём Новиков;
  • иқтисод ва молия вазири, шунингдек вице-премьер-министр — Улукбек Каримшаков;
  • ҳукумат аппарати раҳбари ва вазир — Жениш Асанкулов;
  • мудофаа вазири (президент билан келишилиб) — Таалайбек Ўмуралиев;
  • ташқи ишлар вазири — Руслан Казакбаев;
  • адлия вазири — Асел Чынбаева;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири — Алимкадир Бейшеналиев;
  • фан ва таълим вазири — Алмазбек Бейшеналиев;
  • маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири — Кайрат Иманалиев;
  • фавқулодда ҳолатлар вазири — Бообек Ажикеев;
  • ички ишлар вазири — Улан Ниязбеков;
  • транспорт, архитектура ва коммуникация вазири — Гулмира Абдралиева;
  • энергетика ва енгил саноат вазири — Кубаничбек Турдубаев;
  • қишлоқ ва сув хўжалиги, ҳудудларни ривожлантириш вазири — Аскарбек Жанибеков;
  • МХДҚ раҳбари (президент билан келишилган ҳолда) — Камчибек Ташиев.