«Чегарадаги контрабанда ва коррупция». Ишини якунлаётиб Тилек Токтогазиев нималарга тўхталди?

295

Тилек Токтогазиев 3 февралда матбуот анжумани ўтказиб, қишлоқ хўжалиги вазири хизматини бажарган 100 кунлик ишининг натижасини чиқарди. У бажарган ишлари ҳақида айтиб, амалга ошмаган режаларига тўхталди.

Нимага улгурган?

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг собиқ раҳбари жамоаси билан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишга улгурганини билдирди.

Унинг айтишича, у фермерларни бирлаштиришга, кооперативларни ривожлантиришга, Молчилар иттифоқини тузишга эришиб, 2025 йилгача чорвачиликни ривожлантириш бўйича дастурни амалга ошира бошлаган.

Унинг жамоаси вазирликнинг марказий аппарати билан тизимларини электрон ҳужжат форматига ўтказган, фермерлар учун Telegram-бот тузган ва бошқа кўплаган ишларни бажарган.

Озиқ-овқат тақчиллиги

Токтогазиев ўлкада озиқ-овқат танқислиги бўлиши мумкин деган хавотирни ҳам яширмади. Унинг айтишича, янги тайинланган вазир ҳозир миқдори маълум бўлган буғдой, қанд ва ўсимлик ёғи етишмовчилиги масаласини ҳал қилиши керак.

«Буғдой бўйича яқин кунларда ва ёз ойларида муаммо кескинлашади. Кайинди заводида 18 минг тоннага яқин, уларнинг омборида 8 тонна қанд за[ираси бор. Бу ҳам фермерларга тегишли. Бу уч ойга етиши керак. [... ] Ўсимлик ёғи бўйича аҳолининг 5 ойлик эҳтиёжини қондира олади», — деди у.

Унинг айтишича, Миллий статистика қўмитасининг озиқ-овқат за[ираси ҳақидаги маълумоти амалдагидан фарқ қилади. Инқирознинг сабабини собиқ қишлоқ хўжалиги вазири контрабандани айтди.

«Тожикистонга, Ўзбекистонга кўп миқдорда чиққан. Ўзимиз томондан тўхтатиш керак деб белги бердик, бироқ бизни эшитишмади», — деди у.

Токтогазиев келаси йил ҳосил икки марта оз бўлиши мумкинлигини, шу сабаб янги вазир ҳамкорлар ва донорлар билан бу масала устида ишлаши керак деб таъкидлади.

Контрабанда

Вазирликнинг собиқ раҳбари қишлоқ хўжалиги тармоғидаги контрабанданинг миқдори та[минан 1 млрд сомни тузиб, ўлка бюджети шунча пулдан қуруқ қолаётганини билдирди.

«2013 йили Қирғизистонда 62 тегирмон ишлаган. Ун чиқариш йилига 450 тоннага етган. 2020 йили ишини тўхтатмаган 8 тегирмон қолган — бизда фақатгина 150 минг тонна бор. Миқдорни ҳаммасини чегарадаги ўғрилар билан коррупционерлар йўқ қилмоқда. Мен керак бўлса уларнинг ставкасини ҳам айта оламан — бир фура контрабанда унни ўтказиш учун 3 мингдан 30 минг сомгача олинади», — дейди Тилек Токтогазиев.

Унинг айтишича, аниқланмаган товарлар бўйича энг юқори кўрсаткичлар Талас вилоятида (Чалдибарда). Ҳар бир фурадан келган зарар 100 минг сомга яқин пулни ташкил қилади. Токтогазиев гўштнинг нархи кўтарилишига чорвачилик учун ем ғамланувчи озиқ-овқат енгил саноатининг қолдиқлари сабаб бўлмоқда деб тушунтиради.

«Бизни қайта ишловчи корхоналарнинг иши тўхтаб қолса, емнинг нархи қимматлайди. Кейин гўштнинг нархи нимага қиммат деб шикоят қилишади. Божхонада тартибсизлик кучайиб, ҳеч ким назорат қилмаса, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик қандай ривожлансин?» — деди у.

Унинг фикрича, айрим таъсир қилган гуруҳлар бор, улар уни қишлоқ хўжалиги вазирлигини бошқаролмай қолишини исташади. Токтогазиев бу гуруҳлар ортида ким турганини айтмаган, бироқ улар унинг ишини ҳаммадан кўп танқид қилган депутатлар деб айтди.

Янги министрлар кабинети

Давлат тузилиши бўйича парламент қўмитаси 2 февралда Улукбек Марипов ҳукуматининг таркибини маъқуллаган — унда Тилек Токтогазиев йўқ. Мариповнинг қарорига кўра, бу хизматга «давлат хизматида тажрибаси кўп» бошқа номзод келади. Марипов бу мазкур лавозимга муносиб Аскарбек Жанибековни кўрмоқда.

Ҳукуматнинг янги таркиби ва тизими парламент депутатлари томонидан 3 февралдаги пленар йиғинда қабул қилинди. Депутатларнинг кўпи вазирликларнинг сони кескин қисқариб, айрим муассасалар бирлашганидан норози бўлишди. Бироқ Мариповнинг ўзи министрлар кабинетини бошқариши бўйича масала Садир Жапаров билан келишилганини билдирган. Унда Жапаров ҳукуматни оптимизациялашни қўллаб, «кичкина Қирғизистон учун 12 вазирлик ҳам кўплик қилади» деб билдирган.