Финпол тарқатилиб, ИИВга қўшиладими? Жапикеев нимага норози бўлаётганини айтиб берамиз

266

«Дўстлар, бормисизлар? Финполицияни тарқатишмоқчи, сизлар қандай фикрдасиз? Что-то бошқача кетяпти... Финполни халқ қўллайди, финпол халққа ишлайди. Дўстлар, финпол енгилиб қоламизми?» — деб ёзган ижтимоий тармоқларда молия полициясининг раҳбари, «Чон Казат» партиясининг аъзоси ва октябрдаги митингларнинг фаол иштирокчиси Сиймик Жапикеев.

Амалдор ижтимоий тармоқларда муассаса тарқатилиб, ИИВга қўшилиб, ҳукумат таркибидан чиқарилади деган маълумот тарқалгандан сўнг пост ёзган. Бунинг ҳаммаси министрлар кабинети ва премьер алмашиши сабабли бўлиши мумкин. Премьерлик хизматига Улукбек Марипов номзод бўлмоқда.

Давлат раҳбари Садир Жапаров тарқатган билдирувда Сиймик Жапикеевнинг номига ишорани сезиш мумкин.

“«Мен революция қилдим, шунинг учун шу лавозимда умрбод ўтиришим керак, тарқатилмасин» деган тушунчадан узоқ бўлайлик», — бу цитата «Садир Жапаров» номли телеграм-каналдаги билдирувдан олинди. Бу аккаунт президентга тегишли эканини олдинроқ матбуот котиби Галина Байтерек тасдиқлаган эди.

«Бугунги кунда умумий 48 вазирлик, қўмита, агентлик ва бошқа муассасалар бор. Кимга лавозим етмай қолса, вазирлик очаверишган. Халққа қилган хизмати ёки фойдаси йўқ, ғазнадан миллиардларни еб ўтиришади. (...) Кичик Қирғизистон учун керак бўлса 12 вазирлик ҳам кўплик қилади. Бироқ ҳозирча шундай қилдик. (...) Бир революционернинг манфаатини кўзлаб, олти ярим миллион халқнинг манфаатини оёқости қилмайлик», — деб билдирган президент.

Тарқатамиз ёки қолдирамиз.

3 февралда ҳукумат раҳбарлигига номзод Улукбек Марипов парламентда ҳукумат тизими бўйича депутатларнинг саволларига жавоб берган.

Масалан, у финпол билан ИИВ бирлаштирилмайди деб билдирган. Бироқ очиқ ҳеч нарса айтмаган.

«Ҳозир финпол тарқатилади ёки ИИВнинг таркибига киради деб аниқ айтиб бўлмайди. Муассаса ИИВнинг тизимига кирмаслиги аниқ. Бу алоҳида орган бўлиши керак. Бироқ текширув тармоғида муаммолар бор, шу сабаб биз муассасанинг функцияларини қараб чиқамиз», — деган Марипов.

Финполнинг ИИВ билан бирлашишини таркибига бизнес ассоциациялар кирган халқаро тадбиркорлар кенгаши танқид қилишга улгурган.

«Бу орган ИИВ тизимидаги бўлимга айланса, бизнесга босим кучайиб, терговнинг сифати пастлаб, яна бошқа ёқимсиз натижаларга олиб келиши мумкин», — деб билдирган тадбиркорлар кенгаши.

Янги ҳукуматнинг формуласи

Яқинда МХДҚ ҳукуматни оптимизациялаш схемасини инкор қилган. Бироқ депутат Дастан Бекешев таклиф қилинаётган министрлар кабинети хақидаги ҳужжатнинг суратини эълон қилган — унда кўплаган таниқли номлар йўқ. Ҳукумат таркибидан октябрь митингларининг иштирокчилари йўқолиб кетган. Министрлар кабинетида 16 аъзонинг номи ёзилган, хизмат, муассаса ва қўмиталарнинг сони 48дан 12га қисқартирилиши Жапаровнинг цитатаси билан ҳам тасдиқланмоқда.

ЖИEДҚ билан ДРХнинг ИИВга қўшилади деган тахмини бўйича ҳам очиқ бўлмаяпти. Аввалроқ Марипов бу масала муҳокама қилинаётганини билдирган.

У миллий банк иқтисод вазирлиги билан бирлашади деган маълумотни ҳам инкор қилди. У миллий банк мустақил тизим бўйича қолишини айтган.

Бироқ Марипов Ижтимоий ривожлантириш вазирлиги билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги бирлашганини тасдиқлади. У бундай «икки хил» вазирликни бирлашиши — «муаммо эмас», муассасаларнинг штати сақланади деб билдирган. Шунингдек, қўшиладиган бошқа муассасаларнинг ходимларини сони ўзгарадими йўқми номаълум.