Вице-премьер вазифасини бажарувчи Элвира Сурабалдиева Соғлиқни сақлаш вазирлигига коронавирус инфекциясининг «учинчи тўлқини» бўлиши мумкинлигини айтиб, унга тайёргарлик кўришни топширди.
Бу топшириқни Сурабалдиева 30 январда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирус инфекцияси бўйича илмий консультатив кенгаш аъзолари билан бўлган учрашувда берди. Топшириқ коронавирус тарқалишини олдини олиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадини кўзлайди.
«Соғлиқни сақлаш ташкилотларининг коронавирус инфекциясининг эҳтимолий учинчи тўлқинига тайёргарликни таъминлаш зарур. Бу асосий ва захира кароватларини жойлаштириш, тиббиёт ходимларини COVID-19 профилактикаси ва даволаш бўйича ўқитиш ва янгилан тайёрлаш, дори-дармонлар ва тиббий воситаларни етарли ғамлаш», — деб билдирди вице-премьер.
Сурабалдиева давлат, муниципал органларни ва маҳаллий ҳукумат органларининг коронавирус инфекциясига қарши туриши, шунингдек моддий, грант ва гуманитар ёрдамдан самарали фойдаланиш ишини натижасини ошириш бўйича муассасалараро ишчи комиссиянинг иши давомида чиқарилган асосий хулоса ва натижаларни ҳисобга олиш муҳимлигини таъкидлади.
Вице-премьер келажакда аҳолини коронавирус инфекцияси қарши вакцинациялаш масаласи бўйича ҳам ҳаракатларни давом эттириши кераклигини қўшимча қилди.