Финпол: Депутат Жумалиев ва унинг қариндошлари йирик товламачиликда гумонланмоқда

293

Финполнинг матбуот хизмати депутат Кубаничбек Жумалиевга ва унинг қариндошларига нисбатан фирибгарлик факти бўйича судгача текширув бошланганини хабар қилди.

Бунга «М.Г.БВ» хорижий компания етакчиси ҳисобланган «Б.Ф.» номли немис инвесторининг аризаси сабаб бўлган. Терговнинг версияси бўйича, Жумалиев ва бошқа одамлар инвесторнинг ишончига кириб, 1 млн доллар бўлган минерал сув қуювчи ускунага эга бўлишган. Бироқ умумий сумманинг 200 минг долларинигина тўлашган.

«Германиянинг фуқароси «Б.Ф.» томонидан «А.Ю.К.» МЧЖ билан тузилган шартнома асосида 1 млн доллар миқдоридаги маблағга минерал сув қуювчи ускуна берилган. «А.Ю.К.» МЧЖнинг директори М.С.М бўлиб саналади – К. Жумалиевнинг яқин қариндоши.

Шундан сўнг К. Жумалиевнинг оғзаки талаби асосида инвестор Жумалиевнинг яна бир яқини – Ж.Э.С. директорлик қилган «С.К.» МЧЖининг офисига ускуна етказиб берган. Номи тилга олинган одамларнинг қонунга қарши ҳаракатлари сабаб Германия фуқароси «Б.Ф.» бошқарган «М.Г.БВ» хорижий компанияга катта миқдорда – 800 минг доллар – зарар келтирган», – деб билдиришди финполдан.

Икки МЧЖ раҳбари ҳам Бишкек ШИИБининг вақтинча сақлаш жойига киритилди, уларнинг эҳтиёт чораси аниқланмаган. Шу билан бирга Жумалиевларнинг оиласига тегишли бўлган ОЎЮ ҳудудида жойлашган фирмаларнинг офисида тинтув ўтказила бошлади.

Сабаби терговни «кечиктирадиган бўлсак, иш учун зарур бўлган ҳужжатлар билан буюмлар йўқолиб, бузилиб ёки йўқ қилиниши мумкин деган хавотир бўлган».

Жумалиев билан Жапикеевнинг можароси

2020 йилнинг май ойида ўзини прокуратуранинг собиқ хизматкориман деб таништирган Сиймик Жапикеев, парламентдаги «Бир Бол» фракциясининг депутати Кубаничбек Жумалиев коррупция ишларига аралашган ва унинг мулкини тортиб олиш керак деб билдирган.

Унинг айтишича, Жумалиев 2,5 млрд долларга эгалик қилади, шунингдек унинг фабрикалари, клиникалари, юздан ортиқ квартиралари ва саройлари бор. Бундан ташқари, Жапикеев Жумалиев мулкини шубҳали йўл билан топган деб, уни текширишни талаб қилган.

«Келинглар, ҳаммамиз йиғилиб, уларнинг уйига борайлик. Масалан, 10 минг одам Жумалиевнинг уйига бориб, ундан бизни Хитойдан ташқи қарзимизни тўлашини талаб қилсин. Бирга нотариусни олиб борамиз, у депутатнинг тилхатини қонунийлаштириб беради», — деб ёзган Жапикеев.

Кейинчалик ИИВ Жумалиевнинг аризаси бўйича Жапикеевнинг сўзларида зўравонлик ва оммавий намойишларга чақириқни топган. Жумалиев Қуръонни ушлаб, коррупция ишларига аралашмаганини билдирган. Жумалиев турли вақтларда премьер-министр, транспорт ва йўллар вазири лавзозимларида ишлаган.

«Чон Казат» ҳаракатининг аъзолари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида парламентарийнинг тахминий мулки ҳақидаги маълумотни эълон қилишган. Бундан ташқари, «Экономист» нашри ҳам Жумалиев ва унинг аёлига тегишли бўлган 50 фирма ҳақида маълумот чиқарган. Кейин финпол парламент депутати Кубаничбек Жумалиевнинг мулкини текшириш бўйича судгача текширишни бошлаган.

Финполнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, Бош прокуратура ишни Жиноят кодексининг «Ноқонуний бойиш» ва «Хизматдагиларни тадбиркорликка ноқонуний аралашуви» моддалари билан ЖУРга рўйхатга олинган. Шунингдек финпол Жумалиевнинг уйини тинтув қилган.

Кубаничбек Жумалиев «Чон Казат» ҳаракатининг лидерларидан бири Канат Хасановни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилиб, ИИВга ариза билан мурожаат қилган. Депутатнинг адвокати ариза «Канат Хасанов депутат Кубаничбек Жумабековни оғир жиноят қилди деб очиқ айтмагани сабаб» берилганини ёзган.

Шунга қарамай, суд Жумалиевнинг уйидаги тинтув ишларини ноқонуний деб топиб, ЭКККМКнинг ходимларига нисбатан маълумотнома чиқариб берган. Кейин тинтувга рухсат берган ЭКККМКнинг терговчиси Наргиза Артишова ишдан четлатилган.

2020 йили августда суд парламентарийнинг Жапикеевга қўйган даъвосини қисман қаноатлантирган. 6 августда Бишкекнинг Ленин туман судининг судьяси Жапикеевни депутат номига айтган сўзлари ҳақиқатга мос келмайди деб топган.

Суд фаол 10 минг сом тўлаши бўйича қарор чиқарган, депутат Жумалиев 10 млн сом миқдорида даъво қўйган. Бундан ташқари, судья Жапикеевни фейсбук саҳифасида ўз сўзларини инкор қилишга ундаган.

Бироқ кўп ўтмай Қирғизистонда октябрь воқеалари бошланиб, ўлкада ҳукумат алмашган. Садир Жапаров премьер-министр ва президент вазифасини бажарувчи бўлганда кадр алмашинувини ўтказиб, 17 октябрда Сиймик Жапикеев финполнинг раҳбари этиб тайинланган.

20 октябрда финполиция «Бир Бол» фракциясининг депутати Кубаничбек Жумалиевга Бош прокуратура рўйхатга олган мулки бўйича судгача текширув ишлари асосида Қирғизистон ҳудудидан четга чиқишни тақиқлаган деб маълумот тарқатган.

4 октябрда финполиция ходимлари депутат Кубаничбек Жумалиевга тегишли «Гоин» ва «Таатан» савдо марказларида, уларнинг орасида халқаро ахборот технологиялари университетида тинтув ўтказган.

Халқ вакили Жапикеев томонидан лавозимидан фойдаланиб, тинтув ўтказгани ноқонуний деб атаб, қонун доирасида иккинчи марта ҳам, бу сафар ўзбилармонлиги учун ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ариза ёзишини билдирган.

Кейин Жумалиевга ўзини финпол ходимиман деб таништирган 24 ёшли йигит мурожаат қилиб, жиноий ишни ёпиш учун 20 минг доллар сўраган. Молия полицияси талаб қилган одамни муассасага алоқаси йўқлигини билдирган. Кўп ўтмай Жапикеев, Жумалиев унга 1 млн доллар таклиф қилганини айтган. Депутатнинг адвокати Бактибек Жумашев финпол раҳбари сўзини ёлғон маълумот тарқатиш деб сифатлаган.