Cегизбаевнинг адвокати шаҳар судига шикоят қилди

294

МХДҚнинг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаевнинг адвокати Кантемир Турдалиев 28-январда Бишкекнинг Биринчи май туман судининг қарори устидан шаҳар судига шикоят аризасини берди. Биринчи май туман суди Сегизбаевни 25-мартгача қамоқда қолдириш қарорини чиқарган эди.

У суд барча вазиятни ҳисобга олмай қарор чиқаргани сабаб, бу қарорни бекор қилишни талаб қилаётганини таъқидлади. Адвокат Сегизбаевга нисбатан судгача текширув вақтида қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси қабул қилиниши керак деб ҳисоблайди.

Турдалиев Биринчи май туман судининг терговчи судьясининг қарори устидан қўлга олишни қонунийлиги ва асослилигини текширишни талаб қилиб Бишкек шаҳар судига аппеляция аризасини берди. Адвокат қарорни бекор қилиб, МХДҚнинг собиқ раҳбарини ҳибсга олинишини ноқонуний деб топишни сўради.

Сегизбаевни қўлга олиш

22-январда Бош прокуратура МХДҚнинг собиқ раҳбари давлатнинг яйлов ерларини жисмоний шахсларга ноқонуний ўтказишда гумон қилинаётганини ва «Коррупция» моддаси бўйича судгача текширув ишлари бошланганини хабар қилган.

25-январда Ҳарбий прокуратура Абдил Сегизбаев қўлга олиниб, Бишкек ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилганини маълум қилган. Уларнинг маълумотига кўра, 2021-йилнинг 14-январида Алмамбет Шикмаматов ва «бошқа одамларнинг» мурожаати асосида бош прокуратура томонидан «Лавозимни суистеъмол қилиш» моддалари бўйича судгача текширув бошланган.

Улар Абдил Сегизбаев МХДҚнинг етакчиси бўлган вақтда ноқонуний ишларга аралашган деб билдиришган. Унинг ичида «Белизгейт» иши бўйича лавозимдан фойдаланган деб маълум қилишган.

«Белизгейт»

2016-йили кузда ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаев Конституцияга ўзгартириш киритишни таклиф қилган. Бу қарорни «Ата Мекен» фракциясининг депутатлари Ўмурбек Текебаев, Аида Салянова ва Алмамбет Шикмаматов танқид қилган.

Президентнинг номига айтилган танқидлардан кейин МХДҚнинг раҳбари Абдил Сегизбаев «ата мекенчилар» Текебаев, Салянова ва Шикмаматовлар «Мегаком» акцияларига эгалик қилишади деб билдириб, марказий Американинг Белиз давлатидан олинган дейилган ҳужжатларни кўрсатган.

Депутатлар ҳужжатлар «қалбаки» деб билдириб, МХДҚ раҳбари Абдил Сегизбаевни судга ҳам беришган. Бироқ судда ютқазишган. Сегизбаев ишдан кетгандан кейин МХДҚнинг етакчиси бўлган Идрис Кадиркулов, хавфсизлик хизматига Белизден ҳеч қандай ҳужжат келмагани маълум бўлган.