Собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев икки ойга қамоққа олинди. У 26-мартгача МХДҚнинг тергов қамоғида бўлади.
Бу қарорни Бишкекнинг Биринчи май туман суди қабул қилди.
Собиқ премьер-министрнинг оқловчиси Данияр Эркимбаев суд қарори устидан юқори инстанцияга шикоят қилишини маълум қилди.
Абилгазиев «Коррупция» ва «Ноқонуний бойиш»да гумон қилиниб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан 26-январда ҳибсга олинган.
У ҳукуматни бошқарган вақтда «Кумтор Голд Компани» ишхонасига геологик разведка ва олтин қазиш ишларини олиб бориш учун қўшимча ер берган қарорни имзолаган.
Махсус хизматнинг маълумоти бўйича, натижада Қумтўр олтин конининг умумий майдони икки ҳисса ортиб, 26,3 минг гектарга етган. Бу майдонга музликлар билан қўриқхона ерлари ҳам киради.
Мухаммедкалий Абилгазиев 2018-йилнинг апрель ойида премьер-министр этиб тайинланган. 2020-йилнинг июнь ойида у «радио частоталар можароси» сабаб ишдан кетишга мажбур бўлган.