Абдил Сегизбаевни қўллаб чиққанлар ва турмуш ўртоғи қўлга олиниб, сўнг қўйиб юборилди

316

МХДҚнинг собиқ раиси Абдил Сегизбаевнинг митингга чиққан тарафдорларини ва аёлини милиция бир неча соатдан кейин қўйиб юборди. Улар Бишкекдаги Миллий филармония олдида Сегизбаевни қўллаш мақсадида эрталабки соат тўққиздан бошлаб пикетга чиқишган эди.

Милиция томонидан қўлга олинган Сегизбаевнинг тарафдорларидан бири Мээрим Асанова «Азаттык»қа билдиришича, протокол тузилгандан кейин милиция уларни бўшатган. Митингчиларни Ленин ТИИБ ходимлари олиб кетгани айтилган.

Миллий филармонияда шу куни 28 январда, Садир Жапаровнинг инаугурацияси бўлди. Жапаров қасамёд қилиб, расмий турда давлат раҳбари бўлди.

Мазкур маросимга Жогорку Кенеш депутатлари, Қирғизистондаги дипломатик миссиянинг етакчилари, ҳукумат аъзолари, интеллигенция вакиллари қатнашган. Шунингдек, собиқ президентлар Роза Отунбаева ва Сооронбай Жээнбеков ҳам таклиф қилинганлар орасида бўлган.

Аввалроқ Сегизбаевни «Коррупцияга» гумон қилинаётгани хабар қилинган. У 25 январда Ҳарбий прокуратура томонидан ҳибсга олган. Икки кундан сўнг Бишкекнинг Биринчи май туман суди унинг эҳтиёт чорасини қараб, икки ойга қамоқда қолдириш қарорини қабул қилган.

Сегизбаев «Белизгейт» воқеаси ва 18,46 гектар қишлоқ хўжалиги йўналишидаги 92 ер участкасини ноқонуний турда ўз номига ўтказиб олиш бўйича гумон қилинмоқда.