Курсан Асанов 21-мартгача қамоқда қолдирилди

364

Бишкекнинг Биринчи май туман судида ИИВ раҳбарининг собиқ ўринбосари Курсан Асановнинг эҳтиёт чораси қаралди. Суд қарори билан Асанов 21-мартгача ТИЗО-1да бўлади.

Асанов 26-январь куни қўлга олинган. У 2020-йилнинг октябрь воқеаларида оммавий тартибсизликларни уюштириш ва ИИВ биносини босиб олишда гумон қилинмоқда. Шунингдек, адвокати Таалайгул Токтакунованинг айтишича, Асановга «Ҳукумат вакилига нисбатан зўравонлик ёки қўрқитиш» моддаси бўйича ҳам айд қўйилмоқда.

Бу вақтгача адвокатлари қонун бўйича Асановни қамоққа олиш мумкин эмаслигини, сабаби ИИВнинг собиқ ўринбосарига нисбатан уй қамоғига олиш эҳтиёт чораси (Қўйтош воқеалари ва 2020-йилнинг октябрь ойида оммавий тартибсизликларни уюштириш бўйича) қўлланилиб, ҳеч ким томонидан бекор қилинмаган, айни вақтда юридик кучга эга эканини билдиршган.

«Ҳозир қўйилаётган фабулани олдин [12-октябрда] қўйилган. Ўша вақтда мазкур факт бўйича эҳтиёт чораси қаралган эди. Ҳозир эҳтиёт чорасини қайта кўриб чиқишга буларнинг ҳуқуқи йўқ. Бу вақтгача қўйилган [айбни], қайта қўйишмоқда, фақатгина бошқа моддани қўйишмоқда, бироқ фабуласи бир: у ички ишлар вазири хизматини ноқонуний эгаллаб олган дейимшмоқда, — деб хабар қилди Асановнинг адвокати Икрамидин Айткулов.

Курсан Асанов ким?

Курсан Асанов 2011-2019-йиллари ички ишлар вазирининг ўринбосари бўлган. Собиқ ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев уни 2019-йили 13-августда ИИВ вазири Кашкар Жунушалиевнинг таклифи асосида ИИВ раҳбарининг ўринбосари хизматидан бўшатган.

Курсан Асанов собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйини штурмга олишдаги ҳаракати билан «қирғиз милициясининг манфаатини сотган» деган сабаб билан ишдан четлатилган.

Асанов ўз манфаатини давлатникидан устун қўймаганини ва ўз вазифасини бажараётганини билдирган. У собиқ президент Алмазбек Атамбаевни резиденциясини қамал қилиш вақтида таслим бўлишга кўндирган. Штурм давомида спецназчилардан бири, «Альфа» раҳбарининг ўринбосари Усўн Ниязбековга ўқ тегиб ҳалок бўлган.

Парламент сайловининг натижасига қарши чиққан митингчилар Оқ уйни босиб олишдан кейин 6-октябрда Курсан Асанов ўзини-ўзи ички ишлар вазири вазифасини бажармоқда деб эълон қилган. Шунингдек у ИИВ ходимлари билан бир неча марта учрашув ўтказишга улгирган.

10-октябрда Асановни МХДҚ ходимлари қўлга олган — у бундан бир кун олдинги «оммавий тартибсизликларни» уюштиришда гумон қилинган. 9-октябрдаги митингда Ала-Тоо майдонида Садир Жапаровнинг тарафдорлари ҳукуматдаги УЖГга қарши митингнинг иштирокчилари ва Ўмурбек Бабанов билан Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари билан тўқнашган.

Асанов қўлга олингандан кейин президентлик сайловига номзодини қўйиб, эҳтиёт чорасини Бишкек шаҳар судига шикоят қилган. Унда у республика ҳудудларини айланиши учун ҳеч қаерга кетмаслик тилхати асосида бўшатилган.