Суриштирувчи журналист Идирис Исаков 28 январда миллий хавфсизлик давлат қўмитасига сўроққа чақирилди. Бу ҳақда «Клооп»га унинг ўзи тасдиқлаб, махсус хизматнинг чақируви билан кетаётганини билдирди.
Унинг айтишича, у сўроққа молия полициясининг Ўш вилоят бошқармасининг собиқ етакчиси Айбек Токоевнинг иши бўйича гувоҳ қатори чақирилган. Исаков сўроқдан кейин ҳам маълумот беришга ваъда берди.
Бу вақтгача Исаков «Кактус Медиа»нинг журналисти Марат Уралиев ва фактчекер Болот Темиров билан биргаликда финпол ходими Айбек Токоевнинг бойлиги ҳақидаги суриштирувини эълон қилган. Мазкур суриштирувдан кейин Токоев «ноқонуний бойлик орттириш»да гумон қилиниб, МХДҚ томонидан қўлга олинган.
Шунингдек, Токоев МХДҚнинг тергов изоляторига қамоққа олиниб, Бишкекнинг Биринчи май туман судининг қарори билан 18 мартгача қамоқда қолдирилган.
Айбек Токоев — 2014 йили молия полициясининг Ўшдаги бошқармаси етакчисининг ўринбосари, 2017 йили финполнинг Ўш шаҳридаги бошқармаси раҳбари бўлган. Токоев Молия полициясининг ички суриштирув ва хавфсизлик бошқармаси раҳбарлигига 5 октябрдаги тартибсизликлардан кейин тайинланган.
Муаллиф: Сайпиддин Султаналиев