Туркияда террор ташкилотининг аъзолари қўлга олинди — уларнинг уч нафари қирғизистонлик

313

Туркиянинг Миллий мудофаа вазирлиги «Ислом давлати» (ИД) террористик ташкилотининг 12 аъзоси қўлга олинганини хабар қилди. Уларнинг уч нафари қирғизистонлик экани аниқланган.

* «Ислом давлати» Қирғизистонда тақиқланган террористик ташкилот.

Турк томоннинг маълумотига кўра, жангарилар 31-декабрда Суриядан Туркияга ноқонуний ўтган вақтда қўлга олинган. Уларнинг орасида Россия ва Ўзбекистоннинг ҳам фуқаролари бўлган.

«Буларнинг орасидан беш нафари Россия фуқароси, тўрттаси Ўзбекистон фуқароси ва учови Қирғизистон фуқароси экани аниқланган. Уларнинг барчаси “Ислом давлати”нинг террористлари бўлиб саналади», — деб билдирди Туркиянинг мудофаа вазирлиги.

Шунингдек, Туркия хизматининг текшируви бўйича қўлга олинганлардан бири «қизил категорияга» кирган, қидирувдаги жангари экани аниқланган.