«Аэрофлот» Москвадан Бишкек ва Ўшга рейсларини бир ойга тўхтатади

293

«Аэрофлот» матбуот хизмати маълум қилишича, авиакомпания коронавирусга боғлиқ чекловлар сабаб Европа, Осиё ва ЕОИИ давлатларига, уларнинг орасида Қирғизистонга бўлган баҳорги рейсларни бир қисмини тўхтатади.

Матбуот хизмати маълумотига кўра, 2021 йилнинг 28 мартидан 30 апрелигача бу чекловлар Қирғизистонга ҳам тегишли бўлади. Бу вақт оралиғида Москвадан Бишкек ва Ўшга учиб бўлмайди.

«Юқоридаги йўналишлар бўйича авиакомпаниянинг сайтида ёки контакт-марказларида бекор қилинган рейслар бўйича чипталарни сотиб олган йўловчиларга чипта учун пулларини қайтариш тўлов формасига ва амалдаги қоидаларга мувофиқ автоматик турда олиб борилади. «Аэрофлот»нинг сотув офисларида ёки агентликларда чипта сотиб олган йўловчилар пулларни қайтариш масалалари бўйича сотиб олган жойга мурожаат қилиши керак», — деб билдиришди авиакомпаниядан.

Ундан кейинги қатновлар пандемия тарқалиши ва авиа рейслар бўладиган давлатлардаги эпидемиологик ҳолатга боғлиқ бўлади.

Россия билан Қирғизистон ўртасидаги ҳаво қатновлари

Россия чиқувчи ва гуманитар ёрдамдан бошқа қирғизистонлик самолётлар учун ҳаво йўлларини бир йил олдин, 2020 йилнинг март ойида ёпган. Доимий ҳаво қатновлари 2020 йилнинг 21 сентябрида «Аэрофлот» компанияси томонидан тикланган.

Россияда юз минглаган қирғизистонлик ишлайди, уларнинг кўпи икки давлат орасида самолёт билан қатнайди. Шу сабаб ҳаво чегаралари очилиши билан чипталарга эҳтиёж ошган. «Аэрофлот» офислари олдида узоқ навбат кутишлар яралиб, чипталар бир ой олдин сотиб олина бошлаган. Кейин Россиянинг «Урал ҳаво йўллари» компаниясининг қатновлари йўлга қўйилиб, бироқ бу чипталарга бўлган талабни таъминлай олмади.

Қатновлар камайгани учун чиптанинг нархи самолёт қатнаган шаҳарларга яраша камида икки марта қимматлаган. Республиканинг фуқаровий авиация агентлиги нархларнинг ўсишига ҳеч қандай чора кўролмаган, Россия томон эса ҳаво қатновлари сонини кўпайтирганда тўхташини билдирган.

Бироқ нархларнинг ошиши финполнинг эътиборини тортди. Авиакассаларнинг бирида чиптанинг баҳоси беш марта қиммат сотилаётгани аниқланиб, мазкур факт бўйича судгача текширув ишлари бошланган. Финпол бошқа авиа чипта сотувчилар томонидан ҳам нархларни ошириш ҳаракати бўлмаслигини назоратга олишини билдирган.