Садир Жапаров расмий турда мамлакат президенти хизматига киришди

367

Садир Жапаров 28-январда қасамёд қилиб, расмий турда ўлка президенти бўлди. Унинг инаугурацияси Тоқтоғул Сатилганов номидаги қирғиз миллий филармониясида ўтди.

Маросимга Жогорку Кенеш депутатлари, Қирғизистондаги дипломатик миссия етакчилари, ҳукумат аъзолари, интеллигенция вакиллари қатнашди. Шунингдек собиқ президентлар Роза Отунбаева билан Сооронбай Жээнбековни ҳам чақирилганлар орасида кўриш мумкин. Уларга ҳам таклифнома берилганини матбуот котиби Галина Байтерек билдирган эди.

Садир Жапаров инаугурациясига чақирилганлар

Садир Жапаров қасамёд қилгандан кейин унга Марказий сайлов комиссиясининг раисаси Нуржан Шайлдабекова кўкрак нишони ва штандартни топширди.

Шунингдек, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбаевнинг табриги ҳам маросим вақтида ўқилди.

Маросимнинг расмий қисми тугагандан кейин Жапаров ҳукумат уйига борди. У ерда президент вазифасини бажарган раис Талант Мамитов унга иш кабинетини таништирди. Таъкидлаб ўтсак, Жапаров аввалги президентлар каби Оқ уйда эмас, эски майдондаги ҳукумат уйининг биносида ўтиради.

2021-йилнинг 10-январида ўтган муддатсиз президентлик сайловида Садир Жапаров сайловчиларнинг 79,2% овозига эга бўлган.

Унинг инаугурацияси вақтида йўллар тўсилмаслиги айтилган, бироқ шаҳар милицияси Жапаровга кортеж ҳамроҳлик қилишини, кўчалар бир неча сонияга ёпилишини маълум қилган.

Аввалроқ тадбирга 10 млн сомга яқин маблағ сарфланиши айтилган. Бироқ жамоатчиликнинг норозилигидан кейин инаугурацияга 8,5 млн сом сарфланади деб ишонтиришган.

2021-йилнинг 10-январида ўтган муддатсиз президентлик сайлови 4-октябрда ўтган парламент сайлови натижасидан кейинги сиёсий инқироз оқибати. Унда ўлкадаги тартибсизликлар вақтида гаровга олиш моддаси бўйича судланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган сиёсатчи Садир Жапаров колониядан бўшатилган.

Садир Жапаров тарафдорларининг қўллови билан қисқа вақт оралиғида премьер-министр, кейин президент вазифасини бажарувчи бўлган. Жапаров ҳукуматга келгандан сўнг бир қанча кадр алмашувларини амалга оширган.

Кадр алмашувларидан ташқари, Жапаров бошқарув формасини аниқлаш ва Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилганлардан бири.