ДРХ: Янги паспорт 30дан ортиқ замонавий хавфсизлик элементлари билан ҳимояланади

332

Қирғизистонда янги паспортнинг биринчи партияси февраль ойида 100 минг нусхада чиқарилиши кутилмоқда. Янги паспортлар 30дан ортиқ замонавий хавфсизлик элементлари билан ҳимояланиб, ички муқовасида рельеф суратлари, когнитив босма билан қўлга сезиладиган элементлари бор. Бу ҳақда Давлат рўйхатга олиш хизмати билдирди.

«Янги паспортларнинг энг муҳим ҳимояси — бу ҳужжат эгасининг барча маълумотлари ва сурати бўлган электрон чип. Янги технологияларнинг ўзгаришига ва ҳимоянинг янги элементлари киритилишига боғлиқ умумий фуқаролик паспортлар 3-5 йилда бир марта алмаштирилиши мумкин», — деб ёзилади ДРХ маълумотида.

Шунингдек, янги паспортда «отасининг номи» деган бўлим фуқаронинг истагига қараб тўлдирилади.

«Ижтимоий тармоқларда фуқаролар бу форматга салбий муносабат билдиришди, сабаби бу отасининг исми қўлланилмаган ўлкаларда бизни фуқароларни идентификациялашни мураккаблаштиради. Лотин ҳарфлари билан паспорт эгасини отасининг номи шу бўлимда фуқаронинг истаги билангина ёзилади деган қарор қабул қилинди», — деб билдирди ДРХнинг матбуот бўлими.

Қирғизистонликларнинг паспортини янги намунасини чиқариш бўйича 2020-йилнинг май ойида немисларнинг Mühlbauer ID Services компанияси билан 1,5 миллион бланк чиқаришга уч йиллик шартнома тузилган. Шартнома миллий валюта сом билан тузилгани учун янги паспортнинг нархи хорижий валюталарнинг ўзгаришига таъсир қилмайди.

Янги паспортимнинг саҳифаларида Ала-Тоо майдонидаги тарих музейининг, Манас ҳайкали, Айгул гулини, Таш-Рабат архитектура комплексини, Иссиқкўлни ва Қирғизистоннинг бошқа ҳудудларини рамзи бор.

Биометрик паспортларни муомалага киритиш 2016-йили бошланган. Биринчи босқичда электрон чип ўрнатилган ички электрон ID-паспортлар тайёрланиб, 2017-йили берила бошлаган.

ДРХ янги фуқаролик паспорти 2021-йилнинг апрелидан бошлаб берилишини билдирган.