Ислом тараққиёт банки Қирғизистонга умумий 66 тез ёрдам машинасини топширди

256

Соғлиқни сақлаш вазирлиги умумий 66 янги тез ёрдам машинаси билан таъминланди. Машиналар Ислом тараққиёт банкидан совға қатори берилганини «Клооп»га вазирликнинг матбуот хизмати билдирди.

27 январда 21 автомашина топшириш маросими бўлди, унга соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев ва етти вилоятдаги соғлиқни сақлаш координаторлари қатнашди. Ислом тараққиёт банки олдин ҳам 45 тез ёрдам машинасини берган.

Тез ёрдам машиналарини ҳудудларга тарқатиш режаси икки босқич билан ўтказилган. Биринчи босқичи 18 январда бўлиб, Иссиқкўл тиббиёт муассасаси 9 машина, Жалолобод 10, Ўш вилояти эса 26 машина билан таъминланган.

Машиналарни тарқатиш режаси асосида иккинчи босқичи 27 январга режалаштирилиб, ҳудудий тиббиёт муассасаларига умумий 21 тез ёрдам машинаси топширилди. Уларнинг олтиси Чуй вилоятига, тўққизи Баткенга, уч машина Норин вилоятига, иккиси Таласга ва бир машина Жалолобод вилоятига берилди.

«Машиналарни Соғлиқни сақлаш вазирлигига совға қатори берилишининг сабаби, соғлиқни сақлаш марказларида аҳолига хизмат қилган тиббий ёрдамнинг сифатини яхшилаш бўлиб ҳисобланади», — деб билдирди вазирликнинг матбуот котиби Жилдиз Айгерчинова.

2020 йилнинг 24 декабрида «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасидан тушган маблағ эвазига яна 37 тез ёрдам машинаси келган. ИВЛ аппарати билан таъминланган «Форд Транзит» русумидаги 12 реанимобил Ислом тараққиёт банки ҳисобидан олинган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов