Бишкек: Маршруткадан йўловчининг 40 минг долларини ўғирлаган киши қўлга олинди

34

Милициянинг патруль ходимлари 26 январда йўловчи ташувчи машинадан 40 минг АҚШ доллар ўғирлаган гумондорни қўлга олишган. Бу ҳақда патруль милициянинг матбуот хизмати билдирди.

Шу куни Бишкек ШИИБга 7 апрель ва Ахунбаев кўчаларининг кесилишида маршрут таксида ўғирлик факти бўйича маълумот тушган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари воқеа бўлган жойга борганда, уларга 41 ёшдаги жабрланувчи ариза билан мурожаат қилган.

«У маршрут машинасининг ичидан халтани номаълум одамлар ўғирлаб кетганини айтган. халтанинг ичида «Редми-9» русумидаги уяли телефони ва 40 000 АҚШ доллари борлигини билдирган», — деб берилади маълумотда.

Милициянинг патруль ходимлари томонидан тезкор ҳаракатлар олиб борилиб, натижада 34 ёшдаги гумондорни қўлга олишган. Гумондор Октябрь ТИИБнинг тергов хизматига ўтказиб берилган. Ҳозирда судгача текширув ишлари бошланди.

Муаллиф:Наргиз Козукул қизи