«Иссиқкўлнинг Лас-Вегаси». Депутатлар вилоятда қиморхона очишни таклиф қилмоқда

310

«Иссиқкўл вилоятида сайёҳлик кўнгилочар комплексини ташкил қилган ихтисослаштирилган маъмурий тумани ҳақидаги» қонун лойиҳаси 25 январда парламент сайтида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қонун лойиҳасини таклиф қилган депутатлар Бактибек Турусбеков ва Дастан Жумабеков Томчи аэропортининг базасидан 1200 гектар ер ажратиб, мазкур ҳудудга чет элликлар учун қимор ўйинларига рухсат берилган етти кўнгил очар меҳмонхона марказини қуриш таклифини киритган.

Қонун лойиҳасини қабул қилиш билан «ички ва ташқи инвесторларни жалб қилиш учун ёқимли муҳит яратиш, иқтисодга хорижлик инвестицияларни киритиш ва ўлка бюджетини тўлдирса» бўлади дейишмоқда.

Депутатлар нимани таклиф қилишмоқда?

Махсус ҳудуддаги базада ўлкадагидан бошқа ҳуқуқий режим ҳукм суради: бу ерда казиноларга, ўйин автоматларига, компьютер симуляторларга ва бошқа қимор ўйинларига рухсат берилади.

Таклиф қилинган ўйин зонаси ўзининг қонунлари бор махсус маъмурий туманда иш олиб боради:

  • чет элликлар ва юридик шахслар ўзаро келишув орқали истаган хорижий валюта билан ҳисоблашиб оладиган ўзгача валюта режими;
  • чет эллик фуқаролар учун соддалаштирилган визасиз келиб-кетиш;
  • ўйин жойлари штатининг таркибида 50%дан кам бўлмаган қирғизистонликлар бўлиши керак. Уларнинг орасида 10%дан кам бўлмагани – раҳбар ва бошқарувчи хизматларида;
  • ўйин жойларига қирғизистонликларга (персоналдан бошқа), 21 ёшга чиқмаган ва ҳаракат имконияти чекланган чет элликларга, шунингдек кўнгилочар жойларга кириши тақиқланган одамларнинг рўйхатига (қора рўйхат) киритилганларга кириш тақиқланади;
  • даромадни бўлиштиришнинг ўзгача категорияси: 40% бюджетга, 60% инвесторга;
  • туман ўзгача ваколатларга эга бўлган давлат органи томонидан назорат қилинади.

Бюджетни тўлдириш йўли

Қонун лойиҳасининг маълумотномасида, ҳозирги вақтда ўлка ривожланишининг стратегик кўрсаткичи бўлиб энергетика ва тоғ саноати бўйича йирик лойиҳаларгина эмас, сайёҳлик индустриясида хизмат кўрсатишга ва ривожлантиришга асосланган иқтисоднинг инновацион типига ўтиш ҳам саналади деб ёзилган.

Ташаббусчилар билдиришича, 2012 йилнинг 1 январида Қирғизистон ҳудудида қимор ўйинлари тақиқланган, 2015 йили – тотализаторлар билан букмекерлик контораларига ҳам чеклов киритилган.

«Қимор ўйинларини тақиқлаш давлат бюджетини бир йилда 600 млн сомдан ортиқ суммада йўқотишларга ва 11 мингдан ортиқ иш ўринлари ёпилишига олиб келган», – деб ёзилади маълумотномада.

Шу билан бирга, ташаббусчилар мазкур қонунни қабул қилишда қонун чиқарувчилар қимор ўйинларига тобе бўлган аҳолининг қуйи қатламларини ҳимоя қилиш учун ниятларни қўлга олишганини билдиришган. Шу сабаб ўйин жойларига Жумабеков билан Турусбеков чет эл фуқароларинигина киритишни таклиф қилишмоқда.

Маълумотномада қонун лойиҳаси Россия, Қозоғистон, Цингапур, АҚШ, Монако ва Макаонинг тажрибасини ўрганиш асосида ишлаб чиқилганини таъкидлаган.

Таклиф қилинаётган қонун лойиҳаси қимор ўйинларини тақиқлаш ҳақидаги, Жиноят кодексига, Солиқ кодексига ва лицензияли рухсат бериш тизими ҳақидаги қонунларга ўзгартириш киритишни талаб қилади.

Бу ўлка ҳудудида у ёки бу формада қимор ўйинлари фаолиятини тиклаш ҳаракатининг дастлабкиси эмас.

Аэропортлардаги казино

2015 йили Иқтисод вазирлиги ўлкадаги ҳаво майдонларининг ҳудудига ўйин автоматлари ва казинолари бор марказларни киритишни таклиф қилган. Унга фақат чет ўлкаликларнинг киришига рухсат берилади.

Ўйин ҳудудларини Чуй, Иссиқкўл ва Ўш вилоятларига тузиш кераклиги айтилган. Унда ўзгача валюта режими ишлаб, хорижий валюталаридан эркин фойдаланса бўлади деб айтилган.

Мазкур ҳудудларни расмий турда «Ўйин комплексларидан иборат махсус халқаро савдо-кўргазма марказлари» деб аташ таклиф қилинган.

Ярим йил ичида ташаббус жамоатчиликка маъқул келмаган. Шундан сўнг 2016 йилнинг май ойида ҳукумат лойиҳаси тўхтатилган.

Аввалги авибазадаги казино

2019 йилнинг сентябрь ойида депутат Дастан Бекешев аввалги Америка авибазаси ҳудудини чет элликлар учун қимор ўйинлари марказига айлантиришни таклиф қилган.

«Ҳозир вазият қандай? Бу ҳудуд талон-торож бўлиб кетди. Америкаликлар қурган инфраструктура ўғирланиб йўқ бўлди. Бизга ўтказиб берилган мулкка ваҳшийларча муносабатда бўлдик. Ҳудуд ишлатилмай турибди. Тушадиган даромад ҳақида айтадиган бўлсак, тўғри фойдалансак, эртага депутатлар бу казинони ёпмайди деган кафолат бўлса, биз миллиард сомдан ортиқ маблағ топсак бўлади», – деб таъкидлаган депутат.

Қаерга бўлса ҳам казино қуриш

2020 йилнинг март ойида «Кыргызстан» фракциясининг депутати Кубаничбек Нурматов Иссиқкўл ва Баткен вилоятларида чет элликлар учун қиморхоналар очишни таклиф қилган.

Унда қўмита қимор ўйинларини тақиқлаш қонунига ўзгартириш киритиш масаласини қараган – бинар опционларни ёпиш таклиф қилинган.

«Казиноларга қирғизистонликларни киритган фуқароларга 50-100 минг АҚШ доллари миқдорида жарима солиш керак», – деган Нурматов муҳокама вақтида.

Депутат Тўрўбай Зулпукаров қарши чиқиб, Қирғизистонда казинолар ҳеч қандай формада бўлмаслиги керак деб билдирган.

«Республикада яна казино очишга йўл қўйилмаслиги керак. Ҳаракатлар олдин ҳам бўлган, бироқ депутатларнинг принципиал позициясидан кейин тўхтатилган», – деган у.

Қирғизистонда қиморхоналарни тақиқлаш

2011-йили 29-сентябрда Жогорку Кенеш «Қимор ўйинларини ташкиллаштиришни тақиқлаган» қонун лойиҳасини кўпчилик овоз билан қабул қилган.

Лицензияларини яна қайтариб олувчи жойларнинг рўйхатига республика бўйича 25 қиморхона ва 35 ўйин автомат жойлари кирган.

Қирғизистон ҳукумати 2012-йилнинг 1-январидан бошлаб қонун кучга киргандан тортиб лицензияларни қайтариб ола бошлаган.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчилари «Ар-Намыс» фракциясининг депутати Бактибек Жетигенов, казино ва ўйин автомат жойларининг бўлиши, қимор ўйинларига тобе бўлганларнинг руҳиятига салбий таъсир қилади деган фикрни айтган.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза Отунбаева ҳам бу ташаббусни қўллаб, шахсий видео-блогида казинолор жамиятга «салбий» таъсир қилишини билдирган.

Қонун қабул қилинган куни казино ва ўйин автомат жойларининг эгалари ва ходимлари митинг ўтказишган. 700га яқин одам митингга қатнашиб, агар қиморхоналар ёпилса, 15 мингга яқин одам ишсиз қолишини айтишган.

2015-йилнинг май ойида шу қонунга тўлиқлашлар киритилиб, букмекерлик конторалар билан тотализаторлар ҳам тақиқланган.

2017-йилнинг август ойида фуқаровий фаоллар, тақиқланганига қарамай ўлкада казинолар фаолиятини давом эттираётганини маълум қилишган.

Улар Бишкекдаги Чуй ва Суйумбаев, Абдрахманов ва Москва кўчаларида сиртига интернет клуб деб ёзилган, айримлари ҳеч қандай ёзувсиз биноларда қимор ўйинлари ташкил қилинишини билдиришган.

Фаоллар бу ерларнинг тўлиқ манзилини кўрсатиб беришларини, мазкур марказни 2008-йилдан бери Сан номли одам ишлатишини айтишган эди.

Шунга қарамай, финпол раҳбарияти ҳолат бўйича ҳеч қандай изоҳ бермаган.