Жапаровга кортеж ҳамроҳлик қиладиган бўлди. ИИВ йўлни бир неча сонияга ёпишни билдирди

306

ИИВ янги сайланган президент Садир Жапаровнинг инаугурациясида кортеж бўлади деб билдирди. Муассаса билдиришича, шу куни Манас, Чингиз Айтматов ва Чуй проспектларида «транспорт ҳаракати чекланмайди». Уларнинг айтишича, асосий йўлда ва чорраҳаларда ҳаракат «аввалги тартибда бўлади».

«Энг асосийси махсус кортеж ўтиб кетаётганда бир неча сонияга қайчи йўлдаги транспортлар ҳаракатини тўхтатади, ҳаракатдаги автомашиналар йўл четига бир неча сонияга тўхтайди», — деб таъкидлашди муассасадан.

Уларнинг айтишича, ИИВнинг бўлимлари шу куни кучайтирилган тартибда ишлаб, жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун 2500 ходим жалб қилинади.

«ИИВ ҳайдовчилардан йўл қоидаларини бузмасликка ва ҳайдовчилик маданиятини сақлашга, транспорт воситаларини йўл четида қолдириб кетмасликни ва қаровсиз қолдирмасликни сўрайди», — деб айтилади билдирувда.

ИИВ Бишкекда жамоат хавфсизлигини сақлаш бўйича чораларга тўғри муносабатда бўлишга ҳам чақирди.

Жапаровнинг инаугурацияси

Марказий сайлов комиссияси Садир Жапаров 10 январда ўтган муддатсиз президентлик сайловида ғолиб бўлганини расмий равишда 20 январда билдирган. Кейин унинг инаугурацияси 28 январда Бишкекдаги Тоқтоғул Сатилганов номидаги филармонияда ўтказишни маълум қилган.

Аввалига тадбирга 10 млн сомга яқин маблағ сарфланиши айтилган.

21 январда Бишкекдаги Манас проспекти тайёргарлик кўриш учун ёпилиб, автотирбандлик бўлган. Бунга шаҳарликлар норозилик билдиришган эди. Кейин патруль милицияси, йўл Жапаровнинг инаугурациясига репетиция қилиш учун ёпилганини билдирган.

Бироқ жамоатчиликнинг норозилигидан кейин йўллар ёпилмай, инаугурацияга 8,5 млн сом кетади деб ишонтиришган.

«У [Садир Жапаров] инаугурацияни камтарона ўтказишга қарор қилди: йўлларни ёпмай, ортиқча пул сарфламайди. У халқ қийналаётганда бундай нарсаларнинг кераги йўқ деб айтди. Шунга яраша ҳозир [маросимнинг] сценарийи ўзгартирилмоқда», — деб айтган президент аппаратининг ахборот хизмати етакчиси Нургази Анаркулов.