МХДҚнинг матбуот хизмати «Чайкана Нават» ресторанлар марказининг молиявий директори ва мазкур ресторан ташкилотчиларидан бири Сергей Остретсов қўлга олинганини хабар қилди.
Остретсов «ноқонуний банк фаолиятини» олиб борганликда ва солиқ тўлашдан қочишда гумон қилинмоқда. Бу вақтгача ОАВларида Остретсовнинг бизнесини тортиб олиш учун уни қўлга олиш уюштирилган деган маълумот берилган.
Тергов маълумотига кўра, қўлга олинган одам жиноий йўл билан топган даромадини ломбардлар орқали қонунийлаштириб келган. шунингдек, терговчилар тадбиркор 2009 йилнинг шу кунигача йирик миқдордаги солиқни тўламаганини тахмин қилишмоқда.
Айни вақтда МХДҚ исмини жамоатчиликка маълум қилмаган одамлар гуруҳи ломбардлар орқали маблағларини қонунийлаштиргани бўйича тергов бормоқда.
24.kg ахборот агентлиги шахсий манбаларига таяниб Остретсов қўлга олинганини билдирган. Уларнинг айтишича, тадбиркор бир ой олдин ушланиб, МХДҚнинг ТИЗОсига киритилган.
«Бунга тадбиркорликка умуман тўғри келмаган моддани илишмоқда – жиноий йўл билан топилган пулларни қонунийлаштириш. Бу модда билан одатда амалдорлар қўлга олинади. Тадбиркорни шу йўл билан ушлаш орқали кимдир Остретсовнинг компаниясидан улушга эга бўлишга ҳаракат қилиши мумкин деган гумон бор», – деган ахборот агентлигининг манбаси.
Ресторанлар маркази тадбиркор қўлга олинганини нашрга тасдиқлаган, бироқ сабаби ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини айтишган. Журналистларнинг айтишича, Сергей Остретсов “ «РосФинансКредит» микрокредит компанияси»нинг, «Рологист», «Атамикс Трейд» компанияларини ҳам асосчиларидан бири. Остретсов Албек Ибраимов вақтида Бишкек мерияси қошидаги бизнес-жамоатининг координация кенгаши таркибида бўлган.
МХДҚнинг матбуот хизмати куч тизимлари Остретсовни «босим ўтказиш орқали компаниясидан улушга эга бўлиш» учун ушлади деган маълумотни инкор қилди.
Шу куни Остретсов қўлга олингани ҳақидаги маълумот эълон қилинишидан олдин бир бизнесмен мурожаатнома йўллаб, куч тизимлари рейдерлик босиб олишга ҳаракат қилганини билдирган. «Спекулянт» марказининг эгаси Василий Шербина 13 январда компаниянинг омборларига номаълум одамлар бостириб кириб, ҳужжатларни тортиб олиб, эшикни муҳрлаб кетганини маълум қилган.
Бош прокуратура «Спекулянт» Қирғизистон ҳудудига сақлаш муддати ўтиб кетган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириб, сотувга чиқарганини, «номаълум одамлар» дегани эса муассасалараро тергов гуруҳи эканини айтган. Шербина эса яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотни ёлғон деб атаган.