Қирғизистонда COVID-19 юқтирган икки бемор вафот этди. Вирус яна 155 кишида аниқланди

Республика штабдан 21-январда коронавируснинг янги 155 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди. Касалликка чалинганларнинг 47сида COVID-19 лабораторияда тасдиқланган, қолган 108да клиник-эпидемиологик аниқланган.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳри — 42;
  • Чуй вилояти — 63;
  • Жалолобод вилояти — 11;
  • Ўш вилояти — 12;
  • Баткен вилояти — 3;
  • Иссиқкўл вилояти — 11;
  • Талас вилояти — 1;
  • Ўш шаҳри — 6;
  • Норин вилоятида — 6.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 83 585га етди. Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкекда рўйхатга олинди — 27 904. Чуй вилоятида — 12 208, Ўш вилоятида — 8 375, Жалолободда — 9 911, Иссиқкўлда — 7 535, Ўш шаҳрида — 5 571, Баткенда — 7 180, Норин вилоятида — 2 325 ва Талас вилоятида — 2 576 ҳолат қайд этилди.

Сўнгги сутка ичида олиб борилган ПЧР таҳлилларининг сони — 2 879.

Шунингдек, сўнги бир кеча кундузда 136 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Соғайганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида — 56, Чуй вилоятида — 37, Жалолобод вилоятида — 7, Ўш вилоятида — 9, Баткен вилоятида — 5, Иссиқкўл вилоятида — 13, Норин вилоятида — 7, Талас вилоятида — 2 бемор соғайди.

Бу билан ўлка бўйича 79 509 бемор касалликни енгди. Касалхоналарда 708 бемор даволанмоқда. Улардан 33 киши ўта оғир аҳволда, уй шароитида 1 044 киши даволанмоқда.

Шунингдек бир сутка давомида Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятидан — биттадан COVID-19ни юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 394 киши ўлган.

Бундан ташқари, ўлка бўйича тиббиёт ходимлари орасида коронавирус юқтирган ҳолатлар рўйхатга олинмади. Бир сутка ичида бир ходим соғайди.

Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 161га етди, улардан 4 067 ходим касалликдан соғайди.