АҚШ қирғизистонликлар учун киргизилган виза чекловларини бекор қилди

291

Америка қўшма штатларининг 46- президенти Жо Байден Қирғизистон фуқаролари учун қўйилган виза чекловларини киритиш ҳақидаги фармонни бекор қилди. Маълумотни 20-январда АҚШнинг Қирғизистондаги элчилиги билдирди.

АҚШ элчилиги виза чекловларининг бекор қилиниши Қирғизистонда биометрик идентификация чиплари бўлган электрон паспортларнинг ишлаб чиқилиши сабаб бўлганини билдирди.

«Бу паспортлар қирғизистонликлар учун хавфсиз ва қулай саёҳатларнинг кафолати бўлади. Шунингдек, Қирғизистон Республикаси ҳукумати INTERPOL билан ҳамкорликни ошириб, жиноятчилик ва терроризм ҳақидаги маълумот билан бўлишишни ривожлантирди», — деб айтилади элчиликнинг билдирувида.

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг маъмурияти Қирғизистон фуқароларига иммиграция ва грин-карт визаларини олишга ўтган йилнинг январь ойида чеклов киритган.

Қирғизистонликларнинг иш сафарлари ёки туризм учун берилган кенг тарқалган В типидаги визаларни олишга ҳақли бўлган.

Трамп маъмурияти тушунтиришича, чекловлар «АҚШнинг минимал хавфсизлик талабларига жавоб бермаган ёки АҚШ билан ноқонуний иммиграцияни олдини олиш бўйича ҳамкорлик қилмаган» давлатларга қарши киритилган.

Давлат рўйхатга олиш хизмати янги фуқаролик паспорти 2021-йилнинг апрель ойидан бошлаб берилишини ваъда қилган.